11 May 2017
22:20 - БМТ Олий Комиссари Ўзбекистон қамоқхоналари ва гендер муаммоларини танқид қилди
Бугун пойтахтдаги Халқаро Пресс-клубда БМТнинг Инсон Ҳуқуқлари бўйича Олий Комиссари Зайд Раад Ал-Ҳусайн иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда Олий Комиссар узоқ йиллардан бери мамлакат имиджини бузувчи ҳолатлар қайд этилганини эслатиб ўтди.

Шунингдек, Олий Комиссар раҳбарлар орасида аёлларнинг жуда камлиги хусусида сўзлади.

Эслатиб ўтамиз, БМТ мулозими ташрифи давомида Ўзбекистон президенти, ҳукуматнинг деярли барча аъзолари, жамоат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашди. У фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашганда “Биз доимо шу каби институтларга кўмак кўрсатиш имкониятларини қидирамиз”, дегани ҳам қизиқ. Аммо, маълумки, БМТ бу соҳада ҳеч қачон етарлича фаоллик кўрсатмаган ва кўрсатолмайди. Инсон ҳуқуқлари масаласида ҳамма Ғарбнинг фикрларига эътибор беради.