12 May 2017
17:37 - Юсуф Жума: 9 май - номуссизлик байрами!

Жиннихонада жинниларга сўз айтаётгандайман. . .

Боболари отидан "ов, ев" ни, оталари отидан ". . . вич"ни - ўрис тамғаларини олиб ташлашга ё ақли, ё журъати етмаганлар элми?!

Ўзини қул, ноэр, аёлини чўри, ғар этган боши борнинг бошига етган, улусни бошсиз қорабошларга айлантирган ёвуз - даюс Ислом Каримов гўрида йиғлаётганлар киши зурёдларими?!

Шундай кимсага ҳайкаллар қўяётганлар-чи?!

Ўзбекистонни Москванинг калхози қилган сотқин хотирасига Ўзбекистонга Каримов номини бериш керакдир балким. Ўзбекистон республикаси Ислом Каримов номли колхоз деб аталсин!

Адиблар хиёбонига Раҳматлик Асадулла Ортиқ "фикрсиз аллома" деб атаган чаласавод, хоин, маддоҳ Озод Шарофиддиновларга ўхшаганларга ҳайкал қўйилса - сотқинлар хиёбони бўлмайдими?!

Энг аввало наср султони Абдулла Қодирийга, назм султони Мақсуд Шайхзодага, улуғлар - Фитрат, Чўлпон, Беҳбудийларга ҳайкаллар тиклашга, уларнинг асл ҳайкаллари - уларнинг битикларини элга ёдлатишга онгги етадиган бирон оқил борми Ўзбекистонда?!

9 май душман ғалабаси куни - Турон фожеаси куни, нега ҳамон байрам этилмоқда?! Бу орсизликку! ! ! Агар хотира куни бўлса нега Фитратлар отилган кун танланмаган?!

9 май ўриснинг соф ғалабаси эмас - АҚШ ва Англия қўлламаса Адолф Ҳитлер Россияни ер юзидан супуриб ташларди. Туркистон ҳукуматини аллақачон туздирганди. Юртни сотқинлар эмас Мустафо Чўқай, Боймирза Ҳайит, Рўзи Назардай улуғлар бошқарарди. Бир ноэр қаламкаш Адолф Ҳитлерни ноэрликда айблабди.

Ҳақиқий қаҳрамонлар - Туркистон легиони эрларидир!

Уларнинг тирикларини Ўзбекистонга чорлаш керак эмасми?!

Ўрис қуриб берган товуқ катак Ўзбекистонга рози бўлиб ўтирганлар элми?!

Қани боболарнинг Турони?!
Қани боболарнинг боболардай номусли зурёдлари?!

Дунё инглиз халқига ҳасад этади, мен ҳавас этаман: Нақадар орли, нақадар илмли, нақадар боболари йўлига садоқатли?!

Энг аввало элни онгсиз, орсиз, сотқин, қўрқоқ зиёлилардан, ёзувчи шоирлардан, олимлардан, тўралардан тозалаш шарт.

Каримов оиласи командаси ҳамон юртни бошқаряпди. Улардан ўттиз йиллик Ўзбекистоннинг ўғирлаб ўзлаштирилган бойликларини олиш, сўнгра дорга тортмаганда ҳам, умрбод "Жаслиқ" қа тиқиш шарт.

Лекин бу ишларни ким қилади.
Шавкатми?!
Унинг "сири" фош бўлди: Юрагида элу юрт дарди борлигини билдириб қўйди.
Шавкатни Москва ва Каримов оиласи йўқ қилади.

Газу олтинлар Москвага оқаверади. 9 май номуссизларча байрам қилинаверади.

Очунда бахтсизликларнинг тури кўп, энг даҳшатли бахтсизлик - онгсиз, орсиз элга ўгит айтиш...

Бу юрт товуқлари босади тухум -
Ҳаммаси куркиган, йўқ парвозлари.
Ҳеч бири қичқирмас, кеча кундуз жим,
Куркиб тухум босар бор хўрозлари.

Ҳатто арслони куркиган, эвоҳ,
Тухум босаётир нор, йўлбарслари.
Тухум босаётир бургути гумроҳ,
Барига берилган куркиш дарслари.

Аслида бу юртда бор жонзот товуқ,
Отлари сор, лочин, арслон, қоплон.
Қаламкашлари ҳам куркиган аниқ -
Талаш тухумларим, талашар урён.

Товуқ эл давлати - курклар давлати,
Куркиш динларидир, куркиш ибодат.
Бошдан оёқлари беҳад ғалати -
Тухум тўғадиган жойдан иборат.

8. 05. 2017