11 May 2017
21:14 - Самарқанднинг 6 та туманига янги миршаббошилар тайинланди
Ўзбекистон Ички ишлар вазири қатор лавозим тайинловларини амалга оширди, деб хабар бермоқда “Постда” газетаси. Хусусан, Самарқанд вилоятининг бирданига 6 тумани ва бир шаҳрида ИИБ бошлиқлари ўзгарди.

Подполковник Содиқжон Абдуҳакимов – Булунғур тумани ИИБ бошлиғи лавозимига, майор Илёс Абдуқаҳҳоров – Каттақўрғон шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига, подполковник Асламжон Очилов – Нуробод тумани ИИБга, подполковник Абдурасул Сулаймонов – Самарқанд тумани ИИБга, подполковник Ўктам Маматқулов – Пайариқ тумани ИИБга, подполковник Акрам Ҳалимов – Жомбой тумани ИИБга, майор Элёр Нурмаматов – Оқдарё тумани ИИБга бошлиқ этиб тайинланган.