Кундалик хабарлар - 02 March 2015
21:40ЕИ Кенгаши раҳбари Туск Ислом Карим билан учрашишни орзу қилаётганмиш
Бугунги бир қатор нашрлар Европа Иттифоқи Кенгаши президенти Дональд Тускнининг президент Ислом Каримга йўллаган хатидаги сатрларни чоп этди: “Мен сиз билан учрашиш учун кейинги имкониятни интизорлик билан кутяпман!”. Маълумки, Дональд Туск 2007-2014 йиллар давомида Польша Бош вазири сифатида ишлаган, 2014 йил 30 августида эса Европа Кенгаши раиси этиб сайланган. Ўрнатилган протоколга мувофиқ, Ислом Карим унга қутлов жўнатган. Туск ҳам мулозаматга кўра, Ислом Каримга миннатдорчилик билдириб,...
21:15Ўзбек матбуотчилари Борис Немцовнинг ўлимидан бехабарми?
Ўтган ҳафтанинг жума куни ўлдирилган рус халқининг улуғ фарзанди Борис Немцовнинг фоижали ўлимидан Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида хизмат қилаётган журналистлар бехабар шекилли, дейди мухбиримиз. Боиси орадан 3 кун ўтгани-ю, бу воқеа жаҳон афкор оммасининг энг етакчи мавзуига айланганига қарамай на ТВ, на радиокаллар ва на мабуот нашрлари мухолифатчининг ўлими хусусида гапирмади. Аксинча, президент Ислом Каримнинг қутловлари-ю фармонларини ўқиб донг таратган Ўз ТВ диктори Рахматилла М...
01:14Бу - Борис Немцовнинг эмас, Владимир Путиннинг ўлган куни, Ислом Каримнинг ўлими яқинлашаётгани ҳақида сигнал
Россияда демократик мухолифатнинг лидерларидан бири бўлган Борис Немцовнинг Кремль деворларининг ёнгинасида отиб ўлдирилишини “даҳшат” деб баҳолаган эдик. Аммо, Путин яратган салкам фашистик режимда рус халқи бу даҳшатли воқеага қарши бунчалик очиқча чиқишга журъат қилади деб ўйламаган эдик. Бу расм Кремлнинг жанубий-шарқий бурчагидаги минорадан олинган. Яъни, Владимир Путиннинг қароргоҳидан бир неч юз метр нарида шунча одам тўпланиб, Путиннинг асосий танқидчиси Борис Немцовнинг ўли...
19:46Шармандалик: “Етим бола боқиб олса бўладими?” саволига сохта шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг жавобига қаранг
Бу йилги Ҳаж зиёратига Ўзбекистондан қанча одам бориш ҳақидаги 27 февралда тарқатилган хабаримизда, ўзини шайх деб айтаётган бўлса ҳам, аслида, ҳали динимизни тўғри тушуниш даражасига ҳам етиб келмган сохта диндор Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг гаплари устидан кулган эдик. Шунчаки кулмадик, унинг саводсизларча гаплари устидан кулдик. Ҳозир оғир аҳволда қолган динимизни қутқариш учун авваломбор бундай сохта уламолардан қутилиш лозимлигидан келиб чиқиб, бу мазуни яна тилга олмоқдамиз. Муҳамма...
18:09Москва ва бошқа шаҳарларда Борис Немцовнинг хотирасига бағишланган оммавий юришлар бўлмоқда
Москвадаги юриш шаҳар ҳокимлиги билан келишган ҳолда Славянск майдонидан бошланди. Бу майдонга келиш йўллари ва юриш бўладиган кўча ва майдонларнинг ҳаммаси полиция тарафидан ўраб олинган. Маҳаллий вақт билан соат 15 ларда юриш бошланди. Одамлар Китайгород (Хитойшаҳар) майдони ва ўлим содир бўлган Москварецк кўприги устидан ўтиб, сўнгги йилларда мухолифат митингларининг рамзига айланган Болотное майдонида тарқалишлари керак. Намойишчилар ичида мухолифат лидерлари, жумладан, собиқ Россия Б...
09:39Хитой Россияни тиз чўктрмоқда, Абдураҳим Пўлат бу каби сиёсатни 1995 йилдаёқ Ўзбекистон учун таклиф қилганди
Русларнинг ТАСС агантлиги хабар қилишича, Россия Бош вазирининг ўринбосари Аркадий Дворкович Красноярскда ўтаётган Иқтисодий Форумда ўз мамлакатининг иқтисодий аҳволи яхши эмаслигини тан олиб билан бирга, “Россия Федерацияси шельфлардан ташқари жойларда стратегик нефть ва газ конларини ўзлаштириш бўйича Хитойга 50% дан кўпроқ улуш беришга тайёр эканлигини” айтибди. Ғарбнинг санкциялари остида иқтисоди ботаётган Россининг бошқа йўли йўқ, дейди мухбиримиз. У энди ўз бойликларини Хитой...
00:55Бугун Москва марказида Борис Немцовнинг хотираси учун мотам юриши бўлади
Маълумки, бугун, яъни 1 март куни Россия мухолифати Москвада оммавий норозилик юриши ўтказишни аввалдан режалаштириганди. Шанбадан якшанба ўтар кечаси шу тадбирнинг ташкилотчиларидан бири бўлган машҳур демократ мухолифатчи Борис Немцов Кремлнинг шундай биқинида номаълум киши ёки кишилар тарафидан отиб ўлдирилди. Шу сабабли Москванинг четроғида ўтказиш учун рухсат ҳам олинган оммавий норозилик юриши унинг ташкилотчилари тарафидан қолдирилди. Унинг ўрнига Москва марказида Борис Немцов ўлдирилг...
08:31Бу ҳафта Нью-Йорк фондлар биржаси аввалги бўхронлардан кейин дам олди
Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий кўрсатгичи Dow Jones ўтган йилниннг охирида тарихий рекорд қўйгани, аммо бу йил январь ойида ўпирилиб туса ҳам, “Ҳаракат” башорат қилгандек, февралда осмонга сапчиб, аввалги ҳолига келгани ҳақида аввал хабар берган эдик. Охирги иш куни кеча тамом бўлган жорийдаги ҳафтада Нью-Йорк биржаси дам олди, дейиш мумкин. Ҳафта ичида унча катта бўлмаган чиқиш-тушишлар бўлиб турди, кеча биржа бекилганда Dow Jones 18133 да тўхтади. У ўтган ҳафтани 18144 билан тамомлаган...
03:45Даҳшат: Москвада Россия мухолифaти лидерларидан Борис Немсцов отиб ўлдирилди
Россия ахборот воситалари билдиришча, кеча, жума куни маҳаллий вақт билан ярим кечасига яқин мухолифат лидерларидан бири Борис Немцов Москванинг марказий кўчаларидан бирида орқасидан бир неча марта ўқ отиб ўлдирилди. Таниқли мухолифатчи Илья Яшин Борис Немцовнинг жасадини қотиллик содир бўлган ерда кўрганини айтиб, хабарларни тасдиқлади. Маълумки, 1 март куни мухолифат Москвада оммавий норозилик юриши ўтказмоқчи эди. Борис Немцов ўша тадбирнинг ташкилотчиларидан бири бўлган. Албатта, ҳозир фо...
- 02:21Ўзбекистонда Конго-Қрим геморрагик иситма хавфи бор
Кечаги марказий газеталар орқали Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маъсул ходими А. Аҳматов мамлакат аҳолисини Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги хавфидан огоҳ этди. Эбола вируси билан бир гуруҳга мансуб мазкур хастлик асосан чорва моллари орқали юқади. Шу боисдан ҳам Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг махсус гуруҳи мазкур касалликка қарши ишламоқда. Карантин ва ўта хавфли юқумли касалликларнинг табиий ўчоқлари Ўзбекистон ҳудудида ҳам учраши мумкинлигини назарда қочирмаслик лозим. ...