28 February 2015
03:45 - Даҳшат: Москвада Россия мухолифaти лидерларидан Борис Немсцов отиб ўлдирилди

Россия ахборот воситалари билдиришча, кеча, жума куни маҳаллий вақт билан ярим кечасига яқин мухолифат лидерларидан бири Борис Немцов Москванинг марказий кўчаларидан бирида орқасидан бир неча марта ўқ отиб ўлдирилди.

Таниқли мухолифатчи Илья Яшин Борис Немцовнинг жасадини қотиллик содир бўлган ерда кўрганини айтиб, хабарларни тасдиқлади.

Маълумки, 1 март куни мухолифат Москвада оммавий норозилик юриши ўтказмоқчи эди. Борис Немцов ўша тадбирнинг ташкилотчиларидан бири бўлган.

Албатта, ҳозир фол очиш вақти эмас, аммо тахмин қилиш мумкинки, бу қотиллик Россия Президенти Владимир Путиннинг топшириғи билан, ҳаммани яна ҳам кўпроқ қўрқувга солиш учун амалга оширилган. Табиий, агар шундай бўлса ҳам, Путин буни ҳеч қачон тан олмайди. У ҳозир махсус баёнот бериб, бу қотилликни қоралади ва Немцовнинг яқинларига таъзия изҳор қилди. У тегишли органларга қотил ёки қотилларни топиш тўғрисида топшириқ ҳам берибди.