01 March 2015
09:39 - Хитой Россияни тиз чўктрмоқда, Абдураҳим Пўлат бу каби сиёсатни 1995 йилдаёқ Ўзбекистон учун таклиф қилганди

Русларнинг ТАСС агантлиги хабар қилишича, Россия Бош вазирининг ўринбосари Аркадий Дворкович Красноярскда ўтаётган Иқтисодий Форумда ўз мамлакатининг иқтисодий аҳволи яхши эмаслигини тан олиб билан бирга, “Россия Федерацияси шельфлардан ташқари жойларда стратегик нефть ва газ конларини ўзлаштириш бўйича Хитойга 50% дан кўпроқ улуш беришга тайёр эканлигини” айтибди.

Ғарбнинг санкциялари остида иқтисоди ботаётган Россининг бошқа йўли йўқ, дейди мухбиримиз. У энди ўз бойликларини Хитой билан бирга, ҳатто кўпроқ Хитойнинг фойдасига ўзлаштиришга ҳам тайёр.

Вақти келгани учун эслатишдан фойда борки, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат марказий осиёлик мухолифатчилар тарафидан Швецияда рус тилида нашр этилган “Марказий Осиё ва Кавказ” журналининг 1995 йилдги 1-чи сонида шундай ёзган эди. Марказий Осиёнинг табиий газ ва нефть заҳираларининг асосий қисми руслар тарафидан чизиб берилган чегараларга кўра, Қозоғистон ва Туркманистон қўлида қолди. Ваҳолангки, улар ҳаммамизнинг умумий бойлигимиздир. Бу умумий бойлик ҳамма тарафидан, жумладан, Ўзбекистоннинг иштирокида ўзлаштирилиши лозим.

Мен у мақолада очиқ ёзмаган бўлсам ҳам, Қозоғистон ва Туркманистон нефть ва газ бойликларини биз билан бўлишишга тайёр бўлмасалар, уларни мажбур қилишдан бошқа йўл йўқлиги ҳақидаги фикрларим сатрлар орасида бор эди, дейди Абдураҳим Пўлатнинг ўзи. Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида ҳукумронлик қилаётган тожиклар режими Ўзбекистонни йўқ қилиш билан овора эканлиги ва бу каби таклифларга қулоқ солмаганлиги ғоят табиийдир. Аммо, подага айланган Ал Хоразмий авлодларининг ўзи ҳам бундай масалалар билан қизиқмаслиги, ош ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарса билан ишлари йўқлиги ачинарли ҳолдир.

Марказий Осиёда уриш барибир бўлади. Аммо, энди жуда кўп қон тўкилади.