02 March 2015
21:15 - Ўзбек матбуотчилари Борис Немцовнинг ўлимидан бехабарми?
Ўтган ҳафтанинг жума куни ўлдирилган рус халқининг улуғ фарзанди Борис Немцовнинг фоижали ўлимидан Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида хизмат қилаётган журналистлар бехабар шекилли, дейди мухбиримиз. Боиси орадан 3 кун ўтгани-ю, бу воқеа жаҳон афкор оммасининг энг етакчи мавзуига айланганига қарамай на ТВ, на радиокаллар ва на мабуот нашрлари мухолифатчининг ўлими хусусида гапирмади.

Аксинча, президент Ислом Каримнинг қутловлари-ю фармонларини ўқиб донг таратган Ўз ТВ диктори Рахматилла Мирзаевнинг бугун тонгда ўз уйида ўлдирилиб кетиши ҳақиқий ажиотаж ясади. Бу хусусда яқин соатларда ЎЗбекистон ИИВ махсус баёнот берармиш, қотилликда гумонланаётган шахс ҳибсга олинган.

Аммо Москвада ўн минглаб одамларнинг кўчага чиқиши, турли халқаро структураларнинг хвотирига қарамай Немцовни ўлдирганлар топилгани йўқ. Топилмаса ҳам керак, дейди мухбиримиз. Гап ана шунда, уни айнан Путин ўлдирганида, шу боисдан ҳам ўзбек матбуоти бу қотиллик ҳақида хабар бермоқчимас.

Бунинг устига, “Ҳаракат” агентлиги Москвада Кремлнинг биқинида бўлган қонли воқеани “Бу - Борис Немцовнинг эмас, Владимир Путиннинг ўлган куни, Ислом Каримнинг ўлими яқинлашаётгани ҳақида сигнал” деб баҳолади. Баҳо тўғрилигини фақат ўзбек хабарчилари эмас, Ислом Каримнинг ўзи ҳам тушунишга бошлади.