Кундалик хабарлар - 04 March 2015

  • 08:27Ўзбекистон ТВ диктори ёки сухондонининг қотили ҳибсга олинибди, сухондон нима дегани?

    Бир кун аввал тунда ўлдириб кетилган Ўзбекистон телевидениеси диктори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Раҳматилла Мирзаевнинг қотили ҳибсга олингани ҳақида Тошкент вилояти ИИБ маълум қилди. Вилоят ИИБ тезкор қидирув гуруҳи ходимлари қотилликда гумонланган Зангиота тумани Чувалачи қишлоғида яшовчи 21 ёшли фуқарони қўлга олишган. Маълум бўлишича, у Мирзаевни ўғлининг синфдош-дўстларидан бири экан. Зангиота туманидаги Чиғатой-Оқтепа маҳалласида жасади тоиплган 60 яшар диктор Мирз...

  • 07:41Қирғизистонда гўёки чегарабузар беш ўзбек ҳибсга олинди, Ўзбекистондаги тожиклар режими овоз чиқарадими?

    Қирғизистон Республикаси Чегарани қўриқлаш давлат ҳизмати аскарлари мамлакат жанубидаги Боткен вилоятида беш нафар ўзбек фуқаросини давлат чегарасини бузиб ўтганлик айби билн ҳибсга олишган. Бугун эълон қилинган мазкур хабарга кўра, ўзбеклар ҳозирда вақтинчалик сақлаш изоляторларида сақланмоқда. Бундан уч ҳафта аввал, дейди мухбиримиз, қирғизлар етти нафар ўзбек фуқаросини чегарани ғайриқонуний кесиб ўтганликда айблаб, ҳибсга олган ва жавобгарликка тортганди. Қирғизлар ўзбекларни тириклайин ёққ...

  • 07:02UZ домени: сон бор, салмоқ йўқ!

    Кейинги бир ой давомида UZ миллий домени ҳудудида мингдан ортиқ янги интернет нашрлари номи рўйхатга олинди. Бу эса миллий домен ташкил этилганидан бири рекорд кўрсаткичдир. Жами 20 мингдан ошган доменлар орасида афсуски пичоққа илинарли бирорта янгилик ёки хабар берадиган, ўзбек миллати ва Ўзбекистоннинг фундаментал муаммоларига бағишланган чуқур таҳлилий мақолалар чоп этадиган сайтлар йўқ. Мутахассислар фикрича, миллий домен ҳудудида абонентларнинг сони ошишига сабаб ҳукумат томонидан ташк...

03 March 2015
  • 23:15Ислом Карим Самарқандда сайловчиларга ёлғонларни сўзлади, энди жиззахликларга сўзламоқчи

    Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон президентлигига номзод Ислом Карим шу кунларда турли вилоятларда сайловчилар билан кўришмоқда. У аввал Самарқандда шундай масахарабозлик тадбирини ўтказди. Нега масхарабозлик дейсизми? Қаранг, расмий хабарларга кўра, Ислом Карим учрашувда нутқ сўзлаб, мамлакатдаги ислоҳотларни давом эттириш, аҳоли фаровонлигини оширишга сўз берибди. Қани бирота эси жойида одам этсинчи, иқтисодининг кучи билан Қозоғистондан 8-10 баравар орқада қолган Ўзбекист...

  • 20:30Алишер Усмонов бойлар ичида Россияда учинчи ўринга, дунё бўйича 71-чи ўринга тушди

    Машҳур Forbes журнали дунё бойларининг бу йилги рўйхатини эълон қилди. Биринчи ўринда аввалгидек, АҚШлик Билл Гейтс, бойлиги $79,2 млрд. Иккинчи ўрин ҳам аввалги одамда – араб аслли Мексика фуқароси Карлос Слим - $77,1 млрд. Учинчи ўринга бир йил аввал тўртинчи бўлган Уоррен Баффет чиқибди - $72,7 млрд. Россия бойларининг бу рўйхатдаги жойлари бироз ўзгарган. Бу йил Россияда биринчи ўринга чиққан Владимир Потанин $15,4 млрд бойлиги билан жаҳон бўйича 60-чи ўринда. 68-чи ўринда Михаил Фрид...

  • 19:14Борис Немцов Москвада дафн этилди

    Бугун Москвадаги Сахаров марказида Россия Президенти Путиннинг истаги билан Кремлнинг биқинида отиб ўлдирилган демократ мухолифатчи Борис Немцов билан видолашиш маросими ўтказилди. Бу ерда нутқ сўзлаган Россиянинг собиқ Бош вазири, Борис Немцов билан бирга РПР-ПАРНАС партиясининг раисдоши бўлган Михаил Касьяноа билиб-билмас “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат ҳар доим айтадиган сўзларни қайтарди: “Қотиллар топилади, бу ҳокимият борлигида бўлмаса, кейингисида”. Борис Немцов билан видолашиш учун ми...

  • 08:18Украинада эски режим судьяларини қамаш бошланди, ўзбек судьялари тайёрланавериши кераклиги ва Абдураҳим Пўлатнинг хотиралари

    Украина ахборот воситалари билдиришича, Олий Суд Виктор Янукович замонида мухолифатчиларга қарши ҳукмлар чиқарган уч судьяни ҳибсга олишга рухсат берди. Булар Сергей Вовк, Виктор Куцюк ва Оксана Царевич исмли судьялар бўлиб, улар, жумладан, Виктор Юшченко президентлигида Бош вазир ва Ички ишлар вазири лавозимларида ишлаган Юлия Тимошенко ва Юрий Луценкони Виктор Януковичнинг буйруғи билан сохта айбномлар остида қамаш ҳақида ҳукм чиқарган эдилар. Билмаганлар учун эслатиш керакки, масалан, Юрий Л...

  • 02:11Россияда ишсизлар сони миллионга яқинлашмоқда, яна ўзбекларга ёмон

    Россия Меҳнат вазирлиги хабар қилишича, Россияда фақат бир хафта ичида ишсизларнинг сони 2% га ортиб, бир миллионга яқинлашмоқда. 18 февралда ишсизлар сони 959445 экан, 25 февралда 979058 бўлибди. Россиянинг 81 минтақасида ишсизлар сони отган, фақат Омск ва Ингушетияда бироз камайган. Меҳнат вазирлигининг хабарида ишсизлар камайган минтақалар ичида Қрим ва Севастополь ҳам кўрсатилган. Аммо, дунё бу икки минтақани Россияники ҳисобламайди. Биз ҳам. Россияда ишсизлар сонининг кўпайиши руслардан ...

  • 01:53Юсуф Жума: Борис Немцов хотирасига

    Аллақачонлар қатл Этилиши бўлган шарт. Оламга офат қотил Остида осмондай тахт. Аллақачонлар тожга Муносиб фидойи эр. Топталди ёвуз кучга Бошида қоп қора ер. Ҳақ, адолатинг шуми?! Оламни олди олов. Бўлди ёвузлик еми Эзгулик - Борис Немцов. Марду номард уруши Ҳаёт - қисмат юклари. Эрлар дилларин тешди Кремлнинг ўқлари. Сўқир товуқларига Қолган Эй дунё - жаноб, Кремл ўқларига Қачон берасан жавоб?! 28.02.2015

02 March 2015
  • 22:24Ўзбекистонда АҚШ доллари яна қимматлади

    Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки 3 мартдан бошлаб хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 6 сўм 54 тийинга қимматлашиб, 2 минг 466 сўм 86 тийинни ташкил этаётган бўлса, 1 евро 14 сўм 77 тийинга арзонлашиб, қиймати 2 минг 792 сўм 50 тийинга тенгдир. “Қора бозор”да АҚШ валютасининг қиймати бироз ошди. Ўтган ҳафтада 3900 сўмни ташкил қилган АҚШ пули бугун 20 сўмга қимматлади, аммо саррофлар доллар қийматининг бироз пасайишини кутишмоқда. ...