01 March 2015
19:46 - Шармандалик: “Етим бола боқиб олса бўладими?” саволига сохта шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг жавобига қаранг


Бу йилги Ҳаж зиёратига Ўзбекистондан қанча одам бориш ҳақидаги 27 февралда тарқатилган хабаримизда, ўзини шайх деб айтаётган бўлса ҳам, аслида, ҳали динимизни тўғри тушуниш даражасига ҳам етиб келмган сохта диндор Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг гаплари устидан кулган эдик. Шунчаки кулмадик, унинг саводсизларча гаплари устидан кулдик.

Ҳозир оғир аҳволда қолган динимизни қутқариш учун авваломбор бундай сохта уламолардан қутилиш лозимлигидан келиб чиқиб, бу мазуни яна тилга олмоқдамиз.

Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг қанчалик саводсиз ва шармандали ҳолда эканлигини savollar.islom.uz сайтидаги савол-жавоблардан кўриш мумкин. Мана яна битта мисол.

Inomjon Adashev исмли кишининг 26/02/2015 да берган саволи: Мен аёлим билан никоҳланганимизга икки йилча бўлди, лекин бизнинг фарзандимиз бўлмади. Аёлим чамаси бир йилдирки даволанади, аммо фойдаси бўлмаяпти. Шунинг учун болалар уйидан бир бола асраб олсак дегандик. Аллоҳ таоло Ўз каломидаги “фарзандларинг бўлмаганларни фарзандим деманглар” деган маънодаги оятни ўқиб қолдик ва нима иш қилишни билмаяпмиз. Ушбу ҳолатда бола олиб боқса бўладими ва унга қай тарзда муомалада бўлмоқ керак?

Сохта шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг шармандаларча жавоби: Сабр қилиб, даволанинглар. Икки йил оз муддат. Одамлар 15 йилда фарзанд кўрмоқда. Бола сақлаб олишнинг асосий шарти, бола меники демасликдир. Боланинг боқиб олинганини очиқ айтиш керак. Бола балоғатга етганда, унга шариат кўрсатганича муносабатга ўтилади. Яъни, бола номаҳрам бўлади. У меросхўр бўла олмайди. Етим болаларни боқиб катта қилиш ўта савобли иш.

* * *

Қаранг, олижаноблиги кўриниб турган инсон Inomjon Adashev фарзанд кўролмагани учун хотинидан ажралишни эмас, бола асраб олишни ўйлаяпти. Аммо, унинг олийжаноблиги йўлида муқаддас китобимиздаги оят тўсиқ бўлибди. Бунга қандай чидаш мумкин? Олижаноблк йўлидаги тўсиқ - муқаддас китобимиз бўлса!!

Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуфвой динимизни, муқаддас китобимизни тушунадиган одам бўлса, шундай жавоб бериши керак эди: “Муқаддас китобимизни тўғри тушуниш муҳимдир. Уни тўғри тушунтириш учун Қуръон тафсир қилинган. Ўзбек тилида “Кўзингга қара” деган ибора бор. Уни тўғридан-тўғри тушунсангиз, аҳмоқона гапку. Ўз кўзингга қанақа қилиб қарайсан? Аслида “Кўзингга қара” ибораси “Ҳамма нарсага диққатлироқ бўл” маъносида тушунилади. Оллоҳ ҳам бизга Қуръонни халқ тилида берган. У ерда жуда кўп мураккабликлар бор. Оллоҳнинг “Фарзандларинг бўлмаганларни фарзандим деманглар” маъносидаги сўзларини худди “Кўзингга қара” ибораси каби тўғри тушуниш муҳим. Оллоҳ ҳам, унинг муқаддас китоби ҳам ҳар бир инсоннинг ҳамма болаларга ўз фарзандидек меҳр-муҳаббат билан қарашини таъқиқламаган”.

Минг афсуски, Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуфвой шунақа нарсаларни ҳам тушунмайди. Бу ҳам майли, унинг жавобидаги бошқа жойга эътибор беринг, фарзандли бўлиш учун, керак бўлса, 15 йил ҳам кутиш керакмиш, асраб олинган бола балоғатга етгандан кейин номаҳрам бўлармиш. Вой-дод! “Ҳамма нарса Оллоҳдан” деймиз. Нега энди Оллоҳ у аёлни 15 йил куттирмасдан фарзандли қилиб қўймайди? Бу ҳам майли, бир аёл бир неча кунлик чақалоқни асраб олишини кўрайлик. Аёл бир чақалоқни болам дея қучоғида катта қилади, уни оёққа қўяди. Аммо балоғат ёшига етгандан кейин у бегона эркакмиш, она у билан ўз боласидек кўришолмайди, уни қучоғига олиб ўполмайди, чунки бу бегона эркак.

Буюк Оллоҳнинг муқаддас китоби шундай нарсалар талаб қилиши мумкинми? Инсонийлик хусуслари йўқми муқаддас китобимизда? Биринчи саволга “Йўқ!”, иккинчисига “Бор!” деб жавоб берамиз. Ҳамма гап шундаки, Қуръон ҳалигача тўғри ўқилмаган. Шу туфайли Ислом дунёси жаҳонда ривожланиш бўйича ҳаммадан орқада.

Чаласавод муллалар муқаддас китобимизни ҳалигача тушунишмайди. Уларга бунинг кераги ҳам йўқ. Уларнинг мақсади – мусулмонларни пода даражасида ушлаб туриш, уларнинг ривожланишига йўл қўймаслик, бечора мусулмонларни алдаш йўли билан ўзларини бой қилиш, ялло қилиб яшаш. Шу маънода, ҳозирги Ислом уламоларининг Ислом Каримдан ҳеч фарқи йўқ.

Эй, Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуфвой, ислом уламолигини ташла. Жуда истасанг, қайтадан ўқи, илм ол. Бугун сенга илм бероладиган ягона манба – “Ҳаракат” сайтидир. Уни ўқи, ўрган. Оллоҳ сенга мададкор бўлсин!

Расмда: Ислом дунёсининг иккита чўчқаси - Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф ва Рамзон Қодиров.