01 March 2015
00:55 - Бугун Москва марказида Борис Немцовнинг хотираси учун мотам юриши бўлади
Маълумки, бугун, яъни 1 март куни Россия мухолифати Москвада оммавий норозилик юриши ўтказишни аввалдан режалаштириганди. Шанбадан якшанба ўтар кечаси шу тадбирнинг ташкилотчиларидан бири бўлган машҳур демократ мухолифатчи Борис Немцов Кремлнинг шундай биқинида номаълум киши ёки кишилар тарафидан отиб ўлдирилди.

Шу сабабли Москванинг четроғида ўтказиш учун рухсат ҳам олинган оммавий норозилик юриши унинг ташкилотчилари тарафидан қолдирилди. Унинг ўрнига Москва марказида Борис Немцов ўлдирилган ергача мотам юриши бўлади. Юриш эрталаб 11 да бошланади.

Бу юриш учун Москва ҳокимлигидан (мэриясидан) рухсат олинибди.