Кундалик хабарлар - 24 February 2015
22:22Наманганда коллеж ўқувчилари поезд йўлини тўсди, улар руҳий касалми ёки террористлар?
Наманган вилоят Транспорт прокуратураси томонидан Чортоқ туман Ойқирон хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг икки ўқувчиси ва Педагогика коллежининг бир ўқувчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 263-моддаси (Темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво транспорти воситаси ёки алоқа йўлларини яроқсиз ҳолатга келтириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда мухбирларимизга “Диёнат” газетасининг исмини очиқлашни истамаган ходими маълум қилди. Унга кўра, уч...
17:29Нурсултон Назарбойнинг собиқ куёви Роҳат Алиев ўзини ўзи осиб ўлдирди, Ислом Каримнинг расмий-норасмий куёвлари ҳам тайёрланаверсин
Reuters агентлигининг бугун ярим кечаси (Европада эрталаб, Тошкентда пешин соатлари) тарқатган хабарида айтилишича, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбойнинг сабиқ куёви Роҳат Алиев бугун эрталаб Австриянинг пойтахти Венадаги қамоқхонада ўзини ўзи осиб ўлдирган. Медицина фанлари доктори Роҳат Алиев Нурсултон Назарбойнинг катта қизи Дариганинг эри бўлиб, ўз вақтида қайин отасининг ишончли одамларидан бири эди, у Миллий Хавфсизлик Комитети раисининг ўринбосари, Ташқи ишлар вазирининг биринчи ў...
10:09“Олмота – 2015 йил Ислом маданиятнинг маркази” конференцияси иш бошлади
Бугун Олмотада шу соатларда “Олмота – 2015 йил Ислом маданиятнинг маркази” номли халқаро конференция Қозоғистон Президенти Нурсултон Нзарбойнинг табрик сўзи ўқиб берилиши билан иш бошлагани Казинформ агентлиги тарафидан хабар қилинди. Президентнинг табригини Олмота ҳокими Аҳматжан Есимов ўқиб берибди. Конференция ишида Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига (ИҲТ) кирувчи мамлакатларнинг маданият вазирлари, 15 мамлакатдан келган 100 дан ортиқ халқаро экспертлар иштирок этишмоқда. Анжуман доирасида хал...
06:40Ражаб Эрдўғоннинг халқ ичидаги обрўси тушишга бошладими?
Туркиянинг 10 йилча Бош вазири кейин Президенти бўлган Ражаб Эрдўғон ҳамда унинг исломий илдизли Адолат ва Тараққиёт Партиясининнг (АТП) халқ ичидаги обрўси тўхтовсиз ортиб бормоқда эди. Эрдўғон бу йил 7 июнда бўладиган парламент сайловларида ўз партияси 550 ўриндан 400 тасини олиши ва конституцияни ўзгартириш кучига эга бўлишини гапирмоқда ҳам. Унинг Туркияни парламент давлатидан президент давлатига айлантириш нияти ҳам маълум. Бу ҳақда Туркияда ҳеч ким гапирмаса ҳам, Эрдўғоннинг асосий нияти Т...
- 01:14АҚШ суди Исроилдаги терактларда ҳалок бўлган ва жабрланган ўз фуқаролари учун Филистиндан $218,5 млн олиш ҳукми чиқарди
Манхеттен Федерал Суди Филистин Миллий Мухторияти ва Филистин Озодлик Ташкилотини Исроилдаги терактларда ҳалок бўлган ёки жабрланган АҚШ фуқарролари ва уларнинг яқинларига $218,5 млн тўлашга мажбур қилувчи ҳукм чиқарди, дейилади New York Times газетасининг кечаги хабарида. Суднинг ҳукмида ўша терактларнинг ижрочиларига Филистин Миллий Мухторияти ва Филистин Озодлик Ташкилоти ёрдам берганлиги айтилади. 2002-2004 йиллари ўша терактлар натижасида 33 киши ҳалок бўлган, 450 дан кўп киши ярадор бў...
23:22Эрдўғон ўз қўрқоқлигини ўзбекларга ўхшаб оқлашга интилмоқда, ўзбекларга ўхшаб шарманда бўлмоқда
Сурия ҳудудларида бўлган Сулаймон Шоҳнинг мақбарасни бузиб, унинг ҳокини Туркияга олиб келиниши Туркия ҳукуматининг фақат қўрқоқлигини эмас, Туркиянинг келажаги нуқтаи назаридан сотқинлик деса бўладиган қадами эканлигини биринчи бўлиб “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат фарқига борди. Туркияда мухолифатда бўлган Жумҳурият Халқ Партияси ва Миллиётчи Ҳаракат Партияси лидерлари Кемал Қиличдорўғли ва Давлат Боғчали ҳам айнан шу шаклда мавжуд ҳокимиятни танқид остига олдилар . Исломчиларнинг ...
- 22:40Ўзбекистонлик кексаларга телевизор ва мобиль телефон улашилади
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларига кўра, Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан уруш ва меҳнат фронти фахрийларига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган телевизор ва мобил телефонлари улашилади. Ўзбекистон Меҳнат ва ижтимоий муҳофаза вазирлигига кўра, ҳукумат “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури доирасида ана шу каби имтиёзлар бор. “Фахрийларни соғломлаштириш санаторийларда 12 кунлик текин даволаниш, темир йўл транспортида бир марталик сафар қи...
- 22:02ЕХҲТ кузатувчилари Тошкентга келди
Бугун Ўзбекистонга Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари Бюросининг кузатувчилар миссияси келди. Март ойи охирида бўлажак президент сайлов кампаниясини кузатиш учун келган чекланган миссия вакиллари орасида Европа Иттифоқининг турли структураларидан вакиллар бор. 11 кишидан иборат бу чекланган миссияга италиялик элчи Каетана де Зулуета бошчилик қилмоқда. Сайлов кунигача ЕХҲТ кузатувчилари сони 20 нафарга етиши кутилаяпти. Миссия бугун Ўзбек...
21:36Наманганда миршаббошининг онаси, хотини ва боласи чавақлаб кетилди. Бошландими?
“Озодлик” радиосининг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Наманганнинг Ҳаққулобод шаҳарчасида яшаган 61 яшар Зарифа Ботирова, унинг 27 яшар келини Наргиза ва 4 яшар набираси ваҳшиёна тарзда ўлдирилиб, Андижонсойга ташлаб кетилган. Бу шахслар Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Жиноят қидирув бошқармаси мулозимининг оила аъзолари бўлган. Бугун пешинда тушда марҳумлар тупроққа берилди. 29 яшар милиция зобитининг оиласига қилинган бу тажовуз қасд олиш мақсадида амалга оширилган, дея ...
21:19Ислом Каримнинг кексаларга садақаси: давлат 75 ёшга тўлганларнинг қарзидан кечади!
Мамлакатда ёши 75 га етган Ўзбекистон фуқароларининг пенсия ва бошқа тўловларнинг нотўғри белгиланиши натижасида тўпланиб қолган қарзларидан давлат кечади. Бу нарса 18 февраль куни Ўзбекистон Президенти томонидан тасдиқланган “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастурида кўзда тутилган. Ҳужжатга мувофиқ, февраль ойида “пенсионерлар ижтимоий муҳофазаси ва моддий рағбатини кучайтириш, уларга нисбатан инсонпарварлик кўрсатишга” қаратилган Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиши керак, дейилади хабар...