28 February 2015
02:21 - Ўзбекистонда Конго-Қрим геморрагик иситма хавфи бор
Кечаги марказий газеталар орқали Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маъсул ходими А. Аҳматов мамлакат аҳолисини Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги хавфидан огоҳ этди. Эбола вируси билан бир гуруҳга мансуб мазкур хастлик асосан чорва моллари орқали юқади. Шу боисдан ҳам Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг махсус гуруҳи мазкур касалликка қарши ишламоқда. Карантин ва ўта хавфли юқумли касалликларнинг табиий ўчоқлари Ўзбекистон ҳудудида ҳам учраши мумкинлигини назарда қочирмаслик лозим.

Маълумотларга кўра, 1944 йилда Қрим ва 1956 йилда Конгода аниқланган касалликка кейинчалик Қрим-Конго геморрагик иситма безгаги номи берилган. Хасталикни келтириб чиқарувчи арбовируслар тоғ олди ва чўл ҳудудларида тарқалган.