Кундалик хабарлар - 18 April 2015
- 02:32Пойтахт мактабларини милиция отрядлари қўриқлайди
Бир қатор маҳаллий веб нашрларнинг ёзишича, бундан кейин Тошкент шаҳрининг барча мактабларида милиция постлари ташкил қилинади. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маориф бошқармаси Тошкент шаҳар ИИББ билан бу хусусда келишишган. Мақсад ўқувчилар хавфсизлигини таъминлашдир. Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги томонидан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасига бу отрядларни молиялаш бўйича таклиф киритилган ва ҳукумат Молия вазирлигига таклифни ўрганиш бўича топшириқ берган. “Пойтахт мактабларининг айримларида ...
- 02:14Пирмат аканинг руҳи чирқиради: Ўзбекистон ҳукумати Орол муаммоси ҳал бўлмаслигини тан олди
Ўзбекистондаги илк миллий озодлик ҳаракати “Бирлик”нинг юзга келишига ўзига хос ҳисса қўшган Оролни қутқариш жамиятига узоқ йиллар раҳбарлик қилган Пирмат ака Шермуҳамедовнинг оламдан ўтганига 2 йилдан ошди. Пирмат ака умрининг охиригача Оролни миллий фожиа сифатида кўрдилар ва унинг қачондир қутқарилишига ишониб яшадилар. Афсуски, кеча матуотда пайдо бўлган хабар кишини тушкунликка солади. Яъни, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалик вазири ўринбосари Шавкат Хамроев Жанубий Кореянинг Гёнжу шаҳр...
- 01:07Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги евроэлчиларни йиғди, Канада элчилихонасининг маслаҳатчиси фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашди
Кеча Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Европа Иттифоқи мамлакатлари элчилари билан учрашув бўлиб ўтибди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилган. Вазирликка Европа Иттифоқи делегацияси бошлиғи, элчи Юрий Штерк, Буюк Британия элчиси Жорж Эгар, Руминия элчиси Ромео Станчу, Словакия элчиси Павол Иван, Чехия элчиси Гинек Пейха, Германия элчиси ўринбосари Торстен Гёлер, Франция элчихонаси маслаҳатчиси Мариам Галлан келган. “Суҳбат чоғида томонларни қизиқтирган масалалар муҳокама қилинд...
- 20:50Фарғонада ҳуқуқ ҳимоячиси Шокирхўжа Масаидов судланмоқда
Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мустақил ташкилоти фаоли Шокирхўжа Масаидов устидан маҳкама бошланибди. Ташкилот фаоллари тарқатган маълумотга кўра, 58 яшар бу одам Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилигининг фирибгарлик ва пора бериш сингари моддалари билан айбланаётган экан. У шу йилнинг 6 апрелида ҳибсга олиниб, тергов изоляторига жойлаштирилган. Жамият фаолларининг айтишича, у бир неча маҳаллий фуқароларни Тошкентг олиб келиб, Президенти девонини...
- 19:49Қозоғистон пенсия миқдори бўйича бу йил МДҲда биринчи ўринга чиқмоқчи. Келажаги буюк Ўзбекистончи?
Экспресс-К газетасида айтилишича, 2014 йил натижалари бўйича МДҲда энг катта ўртача пенсия Россияда бўлган – $310. Қозоғистонда - $280. Шундай қилиб, Қозоғистонда ўртача пенсия 15 йилда 10 баравар ортибди. Россия иқтисоди Ғарбнинг санкицялари остида ботиб бораётгани сабабли, бу йил Қозоғистон МДҲда ўртача пенсия миқдори билан биринчи ўринга чиқиш кутилмоқда экан. Қозоғистонда ўртача ойлик 700 доллар атрофида. Демак, ўртача пенсия ўртача ойликдан 2,5 баравар кам. Бундай катта фарқнинг сабаби, ...
18:23Ражаб Эрдўғон ва Нурсултон Назарбой Туркистон шаҳрида
Кечадан бери Қозоғистонда расмий ташриф билан саёҳат қилаётган Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон бугун Нурсултон Назарбой билан яқиндагина фақат ўзбеклар яшаган, аммо ҳозир ўзбеклар сиқиб чиқарилган Туркистон шаҳрига келди. Икки президент 2000 йили имзоланган Туркия-Қозоғистон шартномаси бўйича бу шаҳарда Туркия тарафидан қурилган янги жомени (расмда) бориб кўрдилар. Ислом уламолари ва маҳаллий аҳоли вакиллари билан суҳбат қилдилар. Кейин Эрдўғон ва Нурсултон қозоқча Яссауи деб айтилаётган Аҳмад...
16:46Сенсация: АҚШ армияси Украинага кириб келишни бошлади, Россиянинг куни битмоқда
АҚШнинг Киевдаги элчиси Жеффри Пайеттга асосланиб УНИАН тарқатган хабарда айтилишича, АҚШ армиясини 173-чи бригадасининг бир неча юз ҳарбийдан иборат десантчилар гуруҳи бугун Украинага етиб келди. Украина расмийлари америкаликлар Украина аскарларини ўқитиш учун келганини айтмоқлар. Масалан, Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков 20 апрелда Львовда Украина Миллий Гвардиясининг 900 аскари билан америкаликларнинг сал кам 300 ҳарбийси қўшма машқ ўтказишни бошлашини эълон қилди. Секин-аста Украинан...
- 15:04Ҳамюртимиз ўрис қамоқхонаси ходимига тажовузда айбланмоқда
Рус матбуотидаги хабарлардан маълум бўлишича, мамлакатимизнинг 31 ёшли фуқароси Россиянинг миграция қонунчилигини бузгани учун Тулада ҳибсга oлинган ва суд қарори билан Кимовск шаҳридаги хорижий фуқароларга мўлжалланган махсус муассасага жойлаштирилган. Бу муассасани вақтинчалик қамоқхона ёки изолятор деса ҳам бўлаверади. Ўрисларнинг иддаосича, 2015 йил январида ҳамюртимиз ўзи ўтирган махсус муассаса камерасининг эшигини ўзига хос қаҳр-ғазаб билан тақиллатибди. Муассаса хизматчиси кирганида ...
08:48ЕИ Марказий Осиёга янги махсус вакил тайинлади
Расмий Брюссель Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги янги махсус вакилини алмаштирди. Эски вакил Янош Ҳерман ўрнига словакиялик Петер Бурян тайинланди, у 15 апрелдан ўз вазифасига киришибди ҳам. Аввалги хабарларимзда Буряннинг тайинланиши ҳақида евроматбуотга таяниб, билдиргандик. Маълум бўлишича, словакиялик дипломат кейиги йилнинг 30 апрелига қадар Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги махсус вакили сифатида иш олиб боради. Петер Бурян бундан аввал Словакиянинг АҚШдаги элчиси, Словакия ташқи...
08:46Ўзбекча-қирғизча қорамолчилик: Чегарачиларимиз қирғизларга ўғирланган сигирни қайтаришибди, 2010 йили ўлдирилган 300 ўзбек билан ҳеч кимнинг иши йўқ
Қирғизларнинг 24.kg Интернет нашри хабар беришича, ўзбек чегарачилари 16 апрель куни Жалолобод вилоятининг Булоқбоши қишлоғида қирғиз ҳамкасблари билан учрашиб, Қирғизистонда ўғирланган бир бош қорамолни эгаларига қайтаришибди. Қаранг, гап бир дона ўғирланган қорамол ҳақида кетмоқда. Битта қорамол ҳам кимнингдир мулки, у ўғирланган бўлса, эгасига қайтарилиши керак. Аммо... Аммо, маълумки, 2010 йил июнида қирғиз фашистлари ўзбекларни тириклайин ёққанда, ўзбек қиз-аёлларини подалашиб зўрлаганда,...