17 April 2015
08:48 - ЕИ Марказий Осиёга янги махсус вакил тайинлади

Расмий Брюссель Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги янги махсус вакилини алмаштирди. Эски вакил Янош Ҳерман ўрнига словакиялик Петер Бурян тайинланди, у 15 апрелдан ўз вазифасига киришибди ҳам. Аввалги хабарларимзда Буряннинг тайинланиши ҳақида евроматбуотга таяниб, билдиргандик. Маълум бўлишича, словакиялик дипломат кейиги йилнинг 30 апрелига қадар Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги махсус вакили сифатида иш олиб боради.

Петер Бурян бундан аввал Словакиянинг АҚШдаги элчиси, Словакия ташқи ишлар вазири ўринбосари каби лавозимларда ҳам ишлаган экан.