18 April 2015
02:14 - Пирмат аканинг руҳи чирқиради: Ўзбекистон ҳукумати Орол муаммоси ҳал бўлмаслигини тан олди

Ўзбекистондаги илк миллий озодлик ҳаракати “Бирлик”нинг юзга келишига ўзига хос ҳисса қўшган Оролни қутқариш жамиятига узоқ йиллар раҳбарлик қилган Пирмат ака Шермуҳамедовнинг оламдан ўтганига 2 йилдан ошди. Пирмат ака умрининг охиригача Оролни миллий фожиа сифатида кўрдилар ва унинг қачондир қутқарилишига ишониб яшадилар.

Афсуски, кеча матуотда пайдо бўлган хабар кишини тушкунликка солади. Яъни, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалик вазири ўринбосари Шавкат Хамроев Жанубий Кореянинг Гёнжу шаҳрида ўтаётган Еттинчи халқаро сув форумида Орол денгизини сақлаб қолиш имконияти қўлдан бой берилганини тан олди.

Эҳтимол, вазир ўринбосари вазиятни реал баҳолаётгандир: ўз ахлатига қоришиб ётган Ўзбекистон ҳукумати Оролни қутқаришга ожиздир, аммо бу ердаги иқлим ва ҳавза мувозанати имкон қадар сақланиб қолиши шарт. Бунга эришишга ҳаракат қилмоқ, жаҳон ҳамжамияти эътиборини бу фожеага кўпроқ қаратмоқ зарур.

Халқаро сув форуми Гёнжуда 12 апрелда бошланган экан, кеча ниҳоясига етибди.