17 April 2015
15:04 - Ҳамюртимиз ўрис қамоқхонаси ходимига тажовузда айбланмоқда
Рус матбуотидаги хабарлардан маълум бўлишича, мамлакатимизнинг 31 ёшли фуқароси Россиянинг миграция қонунчилигини бузгани учун Тулада ҳибсга oлинган ва суд қарори билан Кимовск шаҳридаги хорижий фуқароларга мўлжалланган махсус муассасага жойлаштирилган. Бу муассасани вақтинчалик қамоқхона ёки изолятор деса ҳам бўлаверади.

Ўрисларнинг иддаосича, 2015 йил январида ҳамюртимиз ўзи ўтирган махсус муассаса камерасининг эшигини ўзига хос қаҳр-ғазаб билан тақиллатибди. Муассаса хизматчиси кирганида эса унга ташланиб, темир бўлаги билан уни ўлдирмоқчи бўлибди. Шундан сўнг у чиқиш жойи томон ҳаракатланиб, қочмоқчи ҳам бўлган.

Бу воқеа аслида ҳам рус матбуоти ёзаётганидекми ёки бошқачароқ бўлганми, бизга маълум эмас, дейди мухбиримиз. Чунки, Россиядаги элчихонамизда бунга аниқлик киритадиган, ҳамюртимиз ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган бирор мард йўқ. Демак, ўрисларнинг “одил” судида мазкур айбномала (миграция қонунчилигини бузиш ва қамоқхона ходимига тажовуз қилиш) исботланса, ҳамюртимиз узоқ йиллар ўрис қамоғида ўтиришга маҳкум бўлади.