Кундалик хабарлар - 15 April 2015
14:43Яхши хабар: Ўзбекистон сўз эркинлиги бўйича Туркманистон ва Хитойдан олдинда
Халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси “Чегара билмас хабарчилар” (Reporter without bordrs) ташкилоти матбуот эркинлиги бўйича 2015 йилнинг жаҳон мамлакатлари индексини эълон қилди. Рўйхатда 180 мамлакат бор. Биринчи ўринларда Финландия, Норвегия, Дания, Голландия ва Швеция турибди. АҚШ - 49, Гуржистон - 69, Украина - 120, Россия - 152, Қозоғистон - 160-чи ўринда. Ўзбекистон 166-чи ўринда. Яъни, ҳамма соҳада, масалан, қашшоқлик даражаси бўйича бўлгани каби, бу ерда ҳам энг охирги сафлардамиз. Аммо, хурсанд ...
08:259 майда Москвага бормоқчи бўлган Чехия президенти курсисидан айрилиши мумкин, Ислом Карим нима қилиши керак?
Маълумки, бу йил фашистлар Германияси устидан қозонилган ғалабанинг 70 йиллиги нишонланади. 9 май куни Москвада катта байрам маросими ўтказилиши аллақачон эълон қилинган. Аммо, Украинадаги уруш туфайли Ғарб давлатларининг лидерлари 9 май куни Москвага боришмоқчи эмас. Лекин, Чехия президенти Милош Земан байрамга боришини эълон қилиб қўйиб боши балога қолди. Чехия Сенати Милош Земанни “ватанга хоинлик” қилишда айблаб, уни истеъфога кетишга чақирди Ўзбекистон Президенти Ислом Карим 9...
07:41Истанбулда Жаҳон Озорбайжонликлар Конгресси бўлади, ўзбекларники бўлиб бўлган
Озорбайжон ахборот воситалар18 апрелда Истанбулда Жаҳон Озорбайжонликлар Конгрессининг 13-чи қурултойи бўлишини билдирдилар. Анжуманда озорбайжонликлар ва турклар диаспораларининг ҳамкорлиги масаласи асосий ўрин олади. Жумладан, арманиларнинг халқаро саҳнадаги қуролига айланган “арманилар геноциди” пропагандасига қарши туриш масаласи ҳам муҳокама қилинади.. Жойи келгани учун эслатиш керакки, “Озодлик” радиосининг ўзбекча хизмати Истанбулда Жаҳон Ўзбеклар Конгресси тузилг...
07:06Ислом-каримча масхарабозлик: Ёши 100 дан ошган нафақахўрларнинг ойлик нафақасига минимал ойлик қўшилармиш
Мавжуд режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз Ислом Каримнинг ёши 100 дан ошган нафақахўрлар учун ойлик нафақани Ўзбекистондаги энг кам ойлик миқдорида ошириш ҳақида Фармон имзолаганини билдирдилар. Қаранг, Ўзбекистонда ёши 100 дан ошган нафақахўрларнинг сони бармоқ билан санаса бўладиган даражада озлиги ҳаммага маълум. Бизда энг кам иш ҳаққи эса 40 доллар атрофида эканлиги ҳам маълум. Бир нечта одамнинг нафақасини минимал ойлик миқдорида ошириш ҳақида гапириш ва бу ҳақд...
11:11Қизиқ: Россия, Белорусия ва Тожикистон ҳарбийлари Шимолий қутбда машқ қилишмоқда
Рус ахборот воситаларининг хабарига кўра, Россия, Белорусия ва Тожикистоннинг умумий сони 100 атрофида бўлган ҳарбийлари 7 апрель куни совуқлиги цельсий шкаласи бўйича минус 75 даража бўлган қутбга Ан-74 учоқларидан парашаютда тушишган. Ҳар бир ҳарбийнинг кийими билан биргаликда 50 кг юки бор. Улар дрейфдаги музликда яшаш учун лагерь ҳам қуришибди, муздаги чўл бўйлаб ҳақиқий итларнинг ёрдами билан чанғиларда ҳаракат қилишмоқда. Тожик ҳарбийларига Тожикистон Ҳарбий Кучларининг ҳаво-десант тай...
- 07:40Бу дунё шунақа ўзи: Ўзбек аёлини Истанбулда ўлдирган турк Бишкекда ушланди
Қирғиз ахборот агентликлари хабар беришича, 1992 йили туғилган Саодат Р. исмли ўзбекистнлик аёлни 2014 йилда Истанбулда ўлдиришда айбланаётган, 1988 йилда туғилган Ариф Яшилқоя Бишкекда ушланибди. Ариф Яшилқоя қотилликдан кейин ғойиб бўлган ва шу йил январь ойида халқаро қидирувга берилган экан. У суднинг қарори билан 2 ойга шаҳар ички ишлар бошқармасининг изоляторига ташланган. Бу вақт ичида уни қотиллик содир қилинган жойи – Туркияга депортация қилиш масаласи ҳал қилинса керак. Қотиллик...
- 07:08АҚШ “Озодлик” радиосининг бефойдалигини тушуниб, Россияга қарши ижтимоий тармоқларда кураш очмоқчи
“Озодлик” радиосининг ўзбекча хизмати тамомийла Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматининг назорати остига ўтиб, Ислом Карим режимига хизмат қилаётгани “Бирлик” ва “Ҳаракат” тарафидан йиллардан бери айтиб келинмоқда. МДҲ тилларидаги бошқа хизматлар ҳам аллқачон шундай йўлга ўтишгани шубҳасиз. Куба билан алоқаларни тиклаш масласида “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг таклифини қабул қилган АҚШ ҳукумати “Озодлик” радиоси масаласида ҳам &l...
01:21Еврокомиссияга кўра, жиҳодчилар ичида 5-6 минг европалик бор, тоқатлилик тарафдорлари эса, Абдураҳим Пўлатнинг ҳам иштирокида мажлис билан овора
Европа Иттифоқининг ҳукумати деса бўладиган Еврокомиссиянинг Адлия вазири деса ҳам бўладиган Адлия комиссари Веро Юрова Сириядаги жиҳодчилар ичида 5-6 минг европалик борлиги ҳақида маълумотга эга эканликларини, асл рақам бундан ҳам катта эканлигини, Франс-Пресс агентлигига айтибди. Россиянинг Федерал Хавфсизлик Хизмати Ироқда 1,7 минг атрофида россиялик ууршмоқда эканлигини аввалроқ билдирган эди. Ҳеч шубҳа йўқки, ИШИДда асосан ўзбеклардан иборат бўлган марказий осиёликлар ҳам кўп. Бунга Хит...
- 23:07Ўзбекистонда ягона авиация қутқарув тизими яратилади
Uzdaily агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси республика авиация қидирув-қутқарув ягона хизмати тўғрисидаги низомни маъқуллади. Низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси авиация қидирув-қутқарув ягона хизмати ҳалокатга учраётган ёки учраган ҳаво транспортини қидириш ва қутқариш ишларини ташкил этишнинг ягона тизими шакллантирилади. Шунингдек, фавқулодда вазиятлар юзага келганда тизим қидирув-қутқарув ишларини амалга оширади. Ягона қидирув-қутқарув хизмати таркибига Мудофаа в...
22:24Нурсултон Назарбой 16 апрелда Ражаб Эрдўғон билан Остонада учрашади, бу йил у Эронга ҳам боради, Ислом Карим инидан чиқмайди
Қозоғистон хабар агентликларининг хабарига кўра, бугун Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф билан учрашибди (расмда). Президент бошқа давлатнинг вазири билан учрашгани, аслида, хабарга ҳам арзимайдиган воқеа. Аммо, бу хабарнинг икки муҳим нуқатаси бор. Биринчиси. Эрон вазири Нурсултон Назарбойга Эрон ва “Олтилик” ўртасидаги музокаралар пайтидаги ёрдами учун миннатдорчилик билдирибди. Жаҳон миқёсида катта воқеа бўлган Эрон-Олтилик музокараларид...