18 April 2015
02:32 - Пойтахт мактабларини милиция отрядлари қўриқлайди
Бир қатор маҳаллий веб нашрларнинг ёзишича, бундан кейин Тошкент шаҳрининг барча мактабларида милиция постлари ташкил қилинади. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маориф бошқармаси Тошкент шаҳар ИИББ билан бу хусусда келишишган. Мақсад ўқувчилар хавфсизлигини таъминлашдир.

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги томонидан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасига бу отрядларни молиялаш бўйича таклиф киритилган ва ҳукумат Молия вазирлигига таклифни ўрганиш бўича топшириқ берган. “Пойтахт мактабларининг айримларида ҳозирда турникетлар ва хавфли вазият юзага келганда сигнал берадиган тугмачалар ўрнатилган. Сигнал тугмачалари милиция бўлимлари билан боғланган бўлиб, сигнал берилгач, милиция ходимлари зудлик билан мактабларга етиб бориши мумкин” дейилади хабарларда.

Аммо бунинг ўзи кам, ўрта мактабларда педофилия жиноятлари, бола ўғирлаш билан боғлиқ қонунбузарликлар кўпаймоқда.