17 April 2015
08:46 - Ўзбекча-қирғизча қорамолчилик: Чегарачиларимиз қирғизларга ўғирланган сигирни қайтаришибди, 2010 йили ўлдирилган 300 ўзбек билан ҳеч кимнинг иши йўқ

Қирғизларнинг 24.kg Интернет нашри хабар беришича, ўзбек чегарачилари 16 апрель куни Жалолобод вилоятининг Булоқбоши қишлоғида қирғиз ҳамкасблари билан учрашиб, Қирғизистонда ўғирланган бир бош қорамолни эгаларига қайтаришибди.

Қаранг, гап бир дона ўғирланган қорамол ҳақида кетмоқда. Битта қорамол ҳам кимнингдир мулки, у ўғирланган бўлса, эгасига қайтарилиши керак. Аммо...

Аммо, маълумки, 2010 йил июнида қирғиз фашистлари ўзбекларни тириклайин ёққанда, ўзбек қиз-аёлларини подалашиб зўрлаганда, 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдирганда жаҳон бўйича сони 30 миллионга яқинлашиб қолган ўзбеклар ва Ўзбекисон ҳукумати ҳамма тешикларини қисиб ўтирганди. Ҳозиргача ҳеч нарса ўзгармади. “Бирлик” Партияси, “Ҳаракат” Агентлиги ва “Эзгулик” жамияти фаолларидан ташқари ҳамма ҳали ҳам қисиб ўтирибди.

Қирғизлардан ўғирланган қорамол билан шуғулланаётган Ўзбекистон расмийларига “офарин” дейиш керакми, ёки лаънатлаш?

Ўзбекистоннинг оддий ўзбеклари бунга нима дейишади? Осмонимиз тинч бўлса бўлди, 300 ўзбек ўлдирилса ўлдирилибди-да, муҳим бўлгани қорамолни эгасига қайтариш дейишадими? Қорамоллардан бошқа нима ҳам кутиш мумкин?