17 April 2015
16:46 - Сенсация: АҚШ армияси Украинага кириб келишни бошлади, Россиянинг куни битмоқда

АҚШнинг Киевдаги элчиси Жеффри Пайеттга асосланиб УНИАН тарқатган хабарда айтилишича, АҚШ армиясини 173-чи бригадасининг бир неча юз ҳарбийдан иборат десантчилар гуруҳи бугун Украинага етиб келди.

Украина расмийлари америкаликлар Украина аскарларини ўқитиш учун келганини айтмоқлар. Масалан, Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков 20 апрелда Львовда Украина Миллий Гвардиясининг 900 аскари билан америкаликларнинг сал кам 300 ҳарбийси қўшма машқ ўтказишни бошлашини эълон қилди.

Секин-аста Украинанинг НАТО билан алоқалари кучайиб борверади. Ҳозирнинг ўзи бир қатор НАТО мамлакатлари Украинага ўз арбийларни жўнатиш қарорини очиқладилар. АҚШ ҳам ахир бир кун Украинада ўз базасини очади.

Россияга қарши санкциялар ҳам кўпайиб боравериши ва Украина-Россия конфликти Россия Федерациясининг парчаланиши билан тугаши шубҳасиз. Путин ўз белидаги ўлимчи-террористларниннг белидаги кичкина бомбалардан фарқи бўлган ядровий қуролларни портлатишга жазм қилолмаса керак.

Расмда - АҚШ ҳарбийлари Киевдаги аэропортда.