Кундалик хабарлар - 10 May 2016
- 22:41Ўзбекистон ва Бельгия вазирликлари сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Бельгия вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг бешинчи раунди бўлиб ўтгани хабар қилинди. Маслаҳатлашувларда иштирок этиш учун Ўзбекистонга Бельгия Қироллиги Ташқи ишлар вазирлигининг икки томонлама муносабатлар бўйича бош директори Геерт Мюлле бошчилигидаги делегация ташриф буюрган. Музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг муҳим жиҳатла...
20:25“Панама ҳужжатлари”да 104 нафар ўзбекистонликнинг номи қайд қилинган, улар жазоланадими?
Муқаддам Вашингтондаги Журналистик Суриштирув Халқаро Консорциуми (ICIJ) “Панама ҳужжатлари” номли махфий маълумотларни жамоатчиликка ошкор қилгани, бу ҳужжатлар воситасида дунёдаги кўплаб нуфузли одамларнинг офшор ҳисоблари борлиги очиб ташлангани хусусида ёзгандик. Улар орасида офшор ҳисобларга эга ўзбекистонликларнинг ҳам борлигини қайд этгандик. Маълум бўлишича, бойликларини яшириш ва солиқдан қочиш мақсадида Панамада офшор очган ўзбекистонликларнинг сони 104 нафар бўлиб, улар асосан Тошкент...
19:08Уриб туширилган рус ҳарбий учоғининг учувчисини ўлдиришда айбланган Алпарслон Челик айбсиз деб топилди
Маълумки, ўтган йили 24 ноябрь куни турклар Сурия осмонида, Туркия чегарасидан 1,5 км нарида учаётган рус ҳарбий учоғини уриб туширишганди. Туркларга кўра, учоқ Туркия чегарасини бир неча марта бузган. Руслар эса, ўз учоқлари ҳеч қачон Туркия чегарасини бузмаганини иддао қилиб келмоқдалар. Уриб туширилган рус учоғининг 2 учувчисидан бири парашютда омон-эсон ерга етиб олган ва кейин Сурия ҳарбийлари тарафидан русларга топширилганди. Иккинчи учувчи эса, парашютда тушаётган пайтида шу минтақаларда...
18:44“Ўзбекистон нефти ва гази – OGU 2016” кўргазмасига Халқаро Газ Итттифоқи Бош котиби Расмуссен келади
Шу йилнинг 18-20 май кунлари Тошкентда “Ўзбекистон нефти ва гази – OGU 2016” номли халқаро кўргазма ва конференция.бўлиб ўтади. Кўргазмада «Лукойл», SOCAR, Schlumberger, General Electric, Hyundai Engineering Co. Ltd сингари номдор ширкатлар инновацион технологияларни тақдим этади. Мазкур халқаро анжуманда Халқаро газ иттифоқи бош котиби Пол Расмуссен ва Европа Иттифоқи раисининг энергетика бўйича биринчи ўринбосари Марош Шефчович сингари нуфузли шахлар маъруза қилишади. “Тадбир халқаро нефть ...
18:31Гулнора Карим билан боғлиқ ишлар ўзбек-америка муносабатларининг гаровига айланди
Нью-Йорк суди Ислом Каримнинг Фуҳуша лақаби билан танилган тўнғич қизи Гулнора Карим ва мобиль ширкатлар ўртасидаги муносабатларга оид 850 миллион АҚШ долларилик маблағларнинг конфискация этилиши билан боғлиқ ишни тўхтатди. Маълум бўлишича, АҚШ ва Ўзбекистон ҳукуматлари илтимосига кўра, Вашингтон ва Тошкент музлатилган пуллар тақдирини ўзаро келишиб олрамиш. Бу ерда гап коррупцион схемалар орқали орттирилгани даъво қилинаётган Швейцария банкларидаги 550 миллион АҚШ доллари, АҚШ, Ирландия,Люксем...
18:12USAID Ўзбекистонга 2,2 миллион АҚШ долларига тенг дори-дармонлар берди
АҚШ элчихонаси хабарига кўра, Америка Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) ва Project HOPE Ўзбекистонга беғараз дори воситаларини тақдим этди. GlaxoSmithKline ва Merk Sharp & Dohme фармацевтика компаниялари томонидан тақдим этилган 2,255 миллион долларлик дори воситаларини АҚШдан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси етказиб келган. Дори воситаларини топшириш маросимида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Анвар Алимов, АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги Марказий Осиё минтақавий директори Жорж Де...
17:41Қизиқ, аммо сенсация эмас: Барак Обама Ҳиросимага боради, аммо японлардан кечирим сўрамайди
АҚШ Президенти Барак Обама Иккинчи Жаҳон Урушининг охирларида АҚШ томонидан атом бомбаси ташланган Ҳиросима шаҳрига бориши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар аввалдан бор эди. Reuters агентлиги бир оз аввал тарқатган хабарга кўра, Обама Ҳиросимага 27 май куни борадиган бўлибди. Аммо, дейилади хабарда, Барак Обама АҚШ номидан 1945 йил 6 август куни Ҳиросимага, 9 август куни Нагасакига атом бобмалари ташлангани учун японлардан кечирим сўрамаслиги алоҳида урғуланади. Маълумки, Ҳиросимада бомба ташланиши...
22:10Москвада террорчиликда гумонланган ҳамюртларимиз ҳибсга олинди
Террорчиликда гумонланиб, ҳибсга олинган 12 кишидан 9 нафари Ўзбекистон, 2 нафари Россия ва 1 нафари Қирғизистон фуқаросидир. 4 май куни ҳибсга олинган бу Марказий Осиёдан келган фуқаролар гуруҳи Россия Федерал хавфсизлик хизмати тарафидан зарарсизлантирилган. “Новости” агентлигининг ёзишича, марказий осиёликлар Москвада ўтказилган аксилтеррор амалиётлари пайтида қўлга олинган. Улардан катта миқдорда қурол ва портловчи моддалар мусодара қилинган. Федерал Хавфсизлик Хизмати маълумотномасид...
21:37Ўзбекистонда кучли шамол ва ёмғир фалокатларга сабаб бўлди
Кеча тун ярмидан оққанда турган кучли довул ва ёмғир пойтахт ва вилоятларга турли талофатлар етказди. Хусусан, хусусий уйларнинг томлари, муассасалар ва кўчалардаги реклама баннерларини учириб кетган шамол ҳатто дарахтларни ҳам қўпориб ташлади. Аммо келтирилган зарар ва талофатлар кўлами борасида бирор хабар бермади. Ўзбекистон Гидрометеорология маркази мутахассислари бугун, 10 майга ўтар кечаси ҳам бу ҳолнинг такрорланишидан огоҳлантирмоқдалар. Айниқса, шамол оқибатида пойтахтда дарахтлар сини...
- 20:55Тулада ўз чақалоғини ўлдирган ҳамюртимиз судланмоқда, бош айбдор қачон судланади?
Россиянинг Тула шаҳрида янги туғилган чақалоғини ўлдирганликда айбланаётган ўзбекистонлик аёл судланмоқда. Ўрис газеталарининг ёзишича, исми сир тутилаётган Ўзбекистон фуқароси ўтган йилнинг 20 август куни Тула шаҳрининг Яблочков кўчаси 27-уй олдида янги туғилган қизчасини бўғиб ўлдирган. Уйга келгач, фуқаровий эрига чақалоқ касалхонада ўлиб қолганини айтган. Аёлнинг эри унинг гапларига ишониб, чақалоқни шаҳарнинг мусулмонлар қабристонига олиб бориб, кўмиб келган. Шунингдек, терговчилар тахми...