10 May 2016
18:44 - “Ўзбекистон нефти ва гази – OGU 2016” кўргазмасига Халқаро Газ Итттифоқи Бош котиби Расмуссен келади
Шу йилнинг 18-20 май кунлари Тошкентда “Ўзбекистон нефти ва гази – OGU 2016” номли халқаро кўргазма ва конференция.бўлиб ўтади. Кўргазмада «Лукойл», SOCAR, Schlumberger, General Electric, Hyundai Engineering Co. Ltd сингари номдор ширкатлар инновацион технологияларни тақдим этади. Мазкур халқаро анжуманда Халқаро газ иттифоқи бош котиби Пол Расмуссен ва Европа Иттифоқи раисининг энергетика бўйича биринчи ўринбосари Марош Шефчович сингари нуфузли шахлар маъруза қилишади.

“Тадбир халқаро нефть ва газ компаниялари учун энг янги ютуқлар ва ишланмаларни намойиш қилиш учун юқори даражадаги бизнес-платформани тақдим этади ҳамда етказиб берувчилар ва ишлаб чиқарувчилар учрашуви учун энг мақбул жой бўлиб қолмоқда” деб ёзмоқда маҳаллий нашрлар.

Маълумотларга кўра, Халқаро Газ Иттифоқи Бош котиби ҳамда ЕИ мулозими учрашувлардан сўнг Прездент Ислом Каримнинг ҳам қабулида бўлишади.