10 May 2016
18:31 - Гулнора Карим билан боғлиқ ишлар ўзбек-америка муносабатларининг гаровига айланди

Нью-Йорк суди Ислом Каримнинг Фуҳуша лақаби билан танилган тўнғич қизи Гулнора Карим ва мобиль ширкатлар ўртасидаги муносабатларга оид 850 миллион АҚШ долларилик маблағларнинг конфискация этилиши билан боғлиқ ишни тўхтатди. Маълум бўлишича, АҚШ ва Ўзбекистон ҳукуматлари илтимосига кўра, Вашингтон ва Тошкент музлатилган пуллар тақдирини ўзаро келишиб олрамиш.

Бу ерда гап коррупцион схемалар орқали орттирилгани даъво қилинаётган Швейцария банкларидаги 550 миллион АҚШ доллари, АҚШ, Ирландия,Люксембург, Белгия банкларида ҳибс этилган 300 миллион долларлик маблағлар ҳақида бормоқда. Ҳолбуки, АҚШ Адлия Департаменти ҳибс этилган маблағларни ўз тасарруфига ўтказиш учун қонуний чора кўришни бошлаганди.

Кўринадики, бечора Ислом Каримнинг боши яна балода. Бир неча кун аввал Кремлга қуллуқ қилган юртбошимиз АҚШ ҳукумати учун ҳам нимадир қилишга мажбур, дейди мухбиримиз. Суд сиёсий муносабатлар ричаги бўлган бу қарорида ҳукуматларга муайян вақт берибди, ана шу вақт ичида масала ҳал бўлмаса, иш қайтадан очилади.