10 May 2016
17:41 - Қизиқ, аммо сенсация эмас: Барак Обама Ҳиросимага боради, аммо японлардан кечирим сўрамайди

АҚШ Президенти Барак Обама Иккинчи Жаҳон Урушининг охирларида АҚШ томонидан атом бомбаси ташланган Ҳиросима шаҳрига бориши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар аввалдан бор эди. Reuters агентлиги бир оз аввал тарқатган хабарга кўра, Обама Ҳиросимага 27 май куни борадиган бўлибди. Аммо, дейилади хабарда, Барак Обама АҚШ номидан 1945 йил 6 август куни Ҳиросимага, 9 август куни Нагасакига атом бобмалари ташлангани учун японлардан кечирим сўрамаслиги алоҳида урғуланади.

Маълумки, Ҳиросимада бомба ташланиши биланоқ минглаб одам ўлган, йил охиригача ўлганларнинг сони 140 мингга чиққан. Нагасакига иккинчи бомба ташлангандан кейин 1 ҳафта ўтиб, Япония урушда таслим бўлганини эълон қилган эди.

Агарда Обама японияликларда ўша мудҳиш 2 воқеа учун кечирим сўраса эди, бу хабарни сенсация деса бўларди.

Хабарда айтилишича Барак Обама Японияда 20-28 май кунлари бўлади ва ҳозир G7 деб аталадиган жаҳоннинг 7 та индустриал давлатининг саммитида қатнашади. Эслатиб ўтамиз, Россия Қиримни амалда, Донецкни феълан босиб олмасдан аввал бу давлатлар ичида эди, ҳозирги G7 ўшанда G8 деб аталарди.