09 May 2016
21:37 - Ўзбекистонда кучли шамол ва ёмғир фалокатларга сабаб бўлди

Кеча тун ярмидан оққанда турган кучли довул ва ёмғир пойтахт ва вилоятларга турли талофатлар етказди. Хусусан, хусусий уйларнинг томлари, муассасалар ва кўчалардаги реклама баннерларини учириб кетган шамол ҳатто дарахтларни ҳам қўпориб ташлади. Аммо келтирилган зарар ва талофатлар кўлами борасида бирор хабар бермади.

Ўзбекистон Гидрометеорология маркази мутахассислари бугун, 10 майга ўтар кечаси ҳам бу ҳолнинг такрорланишидан огоҳлантирмоқдалар. Айниқса, шамол оқибатида пойтахтда дарахтлар синиб, автоуловларни мажақлагани омма ўртасида гап-сўз бўлиб кетди.