09 May 2016
20:55 - Тулада ўз чақалоғини ўлдирган ҳамюртимиз судланмоқда, бош айбдор қачон судланади?
Россиянинг Тула шаҳрида янги туғилган чақалоғини ўлдирганликда айбланаётган ўзбекистонлик аёл судланмоқда. Ўрис газеталарининг ёзишича, исми сир тутилаётган Ўзбекистон фуқароси ўтган йилнинг 20 август куни Тула шаҳрининг Яблочков кўчаси 27-уй олдида янги туғилган қизчасини бўғиб ўлдирган. Уйга келгач, фуқаровий эрига чақалоқ касалхонада ўлиб қолганини айтган. Аёлнинг эри унинг гапларига ишониб, чақалоқни шаҳарнинг мусулмонлар қабристонига олиб бориб, кўмиб келган.

Шунингдек, терговчилар тахминига кўра, айбланувчи жиноятни содир этгач, оиласи билан Ўзбекистонга қайтииб кетмоқчи бўлган. Суд мажлисида чақалоқ туғилган касалхона врачи ва ҳамширалари ҳамда уни дафн этишда кўмаклашган мусулмон жамоаси аъзоси гувоҳ сифатида иштирок этмоқда.

Ўзбек аёлининг қилган иши жиноятдир, у бунга жавоб бериши керак. Аммо, авваломбор, ўзбекларни бу ҳолга солган Ислом Карим режими жазоланиши керак.