Кундалик хабарлар - 05 May 2016
19:19Қамчиқ довонидан кўчки: 5 нафар қурбон берилди, жароҳатланганлар кўп. Фарғонага борадиган текис йўллар Тожикистондан қайтариб олиниши керак!
Кеча тахминан соат 14:00 да Қамчиқ довонининг Наманган вилояти Поп тумани ҳудудидаги қисмида кўчки содир бўлди. Содир бўлган кўчки остида иккита автомашина қолиб кетган. Натижада 5 киши қурбон бўлган, ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар эвазига 6 кишининг ҳаёти сақлаб қолинган. Ҳозирда эса довонда юз берган ер кўчиши оқибатлари тўлалигича бартараф этилиб, автомобиллар ҳаракати йўлга қўйилган. Бироқ қарийб бир сутка давомида мамлакатнинг водий вилоятлари билан алоқаси узилиб қолди. Қамчиқ довон...
14:46Арманистон Тоғли Қорабоғнинг мустақиллигини тан олдими?
Баъзи ахборот воситалари Арманистон ўзи тарафидан Арцах Республикаси деб аталаётган, аслида Озорбайжоннинг бир парчаси бўлиб, СССР парчаланиб кетаётган пайтда ўзини мустақил деб эълон қилган Тоғли Қорабоғнинг мустақиллигини тан олганини хабар қилдилар. Аслида, воқеа бошқачароқ. Рус тилида ҳам ишлайдиган арманиларнинг news.am сайти хабар қилишича, бугун 5 май куни Арманистон ҳукумати мамлакат парламентининг 2 депутати томонидан тайёрланган ва Арцах Республикасининг мустақиллигини тан оладиган қо...
09:19Сенсация: Туркиянинг Бош вазири Адолат ва Тараққиёт Партиясининг раислигидан кетмоқчи
Ҳокимиятда бўлган бу партиянинг ҳақиқий лидери Ражаб Эрдўғон Туркия Конституциясига кўра президент сифатида ҳеч қандай партияга аъзо ҳам бўлолмасди. Айнан шу сабабли, у Президент бўлиб сайлангач, унинг ўрнига Бош вазир бўлган Аҳмад Довудўғли партия раиси ҳам қилиб қўйилганди. Табиий, Ражаб Эрдўғон тарафидан қилиб қўйилганди. Амалда, ҳозир ҳам Ражаб Эрдўғон у партиянинг ҳақиқий лидери бўлиб қолмоқда. Конституция кўра, Туркияда президент кўп ваколатларга эга бўлмаган рамзий лавозим бўлишига қарама...
08:15Доналд Трампнинг охирги рақиби ҳам сайлов пойгасидан чиқди
АҚШда бу йил 8 ноябрда бўладиган президент сайловларида Республикачилар Партиясининг номзоди бўлиш учун курашаётган 3 кишидан биттаси бўлган Тед Круз кеча пойгадан чиққанини билдирган эдик. Маълум бўлишича, кеча яна бир номзод – Оҳайо штатининг губернатори Жон Касич ҳам пойгадан чиққанини эълон қилибди. Шундай қилиб,бу партиянинг номзоди бўлиш учун олиб борилаётган пойгада бир одам – миллиардер Доналд Трамп қолди. Эслатиб ўтамиз, аввалига Доналд Трамп президентликка бу партиядан ном...
- 22:39Ўзбекистонда мавжуд режимнинг яна 5 та янги қўғирчоқ телеканали очилармиш
Шу йил Ўзбекистонда яна 5 та хусусий телеканал очилиши борасида ишлар бошланган. Бу ҳақда Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари Миллий Ассоциацияси бошқаруви раиси Фирдавс Абдухолиқов Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан ташкил қилинган анжуманда маълум қилган. "Биз 5 та янги хусусий телеканали ташкил қилиш устида иш олиб борамиз. Бу борадаги ишлар 1 сентябрь куни бошланиши режалаштирилган", деган мулозим. У каналларнинг мавзу йўналишлари қандай бўлиши ҳамда уларнинг экранлар...
07:16Ҳамма нарса “Ҳаракат” айтгандек: Доналд Трамп Индиана штатида ҳам тўла ғалаба қозонди, у АҚШ президанти курсисига жуда яқинлашиб қолди
Кеча АҚШнинг Индиана штатида, ҳам республикачилар, ҳам демократлар, президентик сайловининг бошланғич босқичини, яъни праймеризни ўтказдилар. Ҳали узул-кесил натижа маълум эмас. Аммо, АҚШнинг жиддий ахборот воситалари биринчи эълон қилинган маълумотлар ва турли сўровномаларнинг натижаларига асосланиб, Республикачилар Партиясининг президентикка номзоди бўлиш учун олиб борилаётган пойгада биринчи ўринда кетаётган Доналд Трамп Индианада тўла ғалаба қозонганини айтмоқдалар. Кўринишидан, бу штатдан Р...
06:41АҚШ 2001 йил 11 сентябрь терактлари ҳақидаги докладини эълон қилмайдиганга ўхшайди, аммо ундан тўғри хулосалар чиқариладими?
Сўнги кунларда АҚШ оммавий ахборот воситалари, кўринишидан, 2001 йил 11 сентябрь терактлари ҳақидаги эндигана тамомланган докладни эълон қилиш-қилмаслик ҳақида баҳсларни эълон қилмоқдадар. Афтидан, бундай доклад тайёр бўлгани ҳақидаги хабар, атайлаб ахборот воситаларига чиқартирилган. Мақсад - жамоатчиликнингт фикрини билиш. Уни эълон қилмаслик кераклигини гапираётгалар бу доклад Саудия Арабистони билан алоқаларни жиддий ўлчовда бузиши аниқлигини рўкач қилмоқдалар. Чунки, Осама бин-Ладеннинг ...
22:13Тожикистоннинг "Талко" алюмин компанияси ишчи-хизматчилар сонини камайтиришга бошлабди ёки давом эттирмоқда. Сабаб нима?
Тожикистоннинг "Талко" алюмин компанияси ишчи-хизматчилар сонини камайтишни бошлабди ёки давом эттирмоқда. Сабаб нима? Маълумки, Ўзбекистон тарафи асосли равишда ўз чегарасига яқин жойда жойлашган Тожик алюмин заводининг бизнинг мамлактимиз одамлари, уй ҳайвонлари, ўсимликлари ва умуман табиатига зарар етказаётгани гапириб, бу заводни ёпишни кўп марта талаб қилган. “Ҳаракат” агентлиги ҳам бу мавзуда кўплаб материаллар тарқатган. Тожикистондаги мустақил Asia-Plus агентлиги кеча тарқ...
- 21:47Толиблар Афғонистоннинг Ўзбекистон билан туташ ҳудудига ҳужум қилибди
Кеча қуролланган номаълум шахслар Афғонистоннинг Ўзбекистонга туташ бўлган Калдор чегара постига ҳужум қилган. Бу ҳақда хабар қилган афғон полициясига кўра, ҳужумдан деярли талофат кўрилмаган. Қуролланган шахслар толибларга қарашли отрядлардан бири экани айтилмоқда. Улар Қундуз вилоятидан келишганмиш. Бу ҳодиса Ўзбекистон ва Тожикистонни ташвишга солгани ўз-ўзидан маълум, аммо ҳозиргача бу борада бу мамлакат рамийлари бирор расмий маълумот бермадилар. Аксинча, ўрис ахборот агентликлари Афғони...
20:37Обид қорига суиқасдда айбланган шахснинг жазо муддати ўзгаришсиз қолдирилди
Бир қатор оммавий ахборот воситалари Швеция судининг апелляция ҳайъати ўзбекистонлик имом Обид қори Назаровга суиқасдда айбланган Юрий Жуковскийга нисбатан аввал чиқарилган умрбод қамоқ жазосини кучида қолдирди. У Обид қори Назаровни 2012 йилнинг 22 февралида Швеция шимолидаги Стромшунд шаҳарчасида ўз уйи йўлагида отиб кетишда айбланган. Қотилликда гумонланган Жуковский ўтган йил Россиядан Швецияга экстрадиция қилинган. Қори ака эса шу кунгача касалхонада кома ҳолатида қолмоқда. Аслида, Об...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведенияЧитать дальше...
Бойхонов Охунжон
Добавить сведенияЧитать дальше...