Кундалик хабарлар - 16 June 2017
22:51Қизиқ: Шавкат Мирзиё кўп хотинлиликка қарши ўт очмоқчи. “Ҳаракат”: Бу етарсиз, Исломда исоҳотлар зарур
Кеча Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё мамлакат диний пешволари билан учрашиб, фуқаролар орасида шаърий никоҳ асосида қўш хотинлилик авж олаётгани, унга яқин орада барҳам берилажаги ҳақида гапирди. Шавкат Мирзиёга кўра, ЗАГС идораларининг рухсатисиз шаърий никоҳ асосида турмуш қурган фуқаролар, уларга никоҳ ўқиган муллалар жиноий жавобгарликка тортилади. “Бир пайтлар ҳаётнинг ўзи рад этган кундошлик, қўшхотинлик балоси қандай хунук оқибатларга олиб келиши барчани ташвишга солиши керак. ...
- 22:28Ўзбекистон Матбуот ва Ахборот Агентлиги директори устидан суд бошланади
Ўтганг йилнинг 16 августида коррупциявий жиноятлари айбланиб, Ўзбекистон Матбуот ва Ахборот Агентлигининг Бош директори Омонулло Юнуснинг қамоққа олингани ҳақида хабар бергандик. Айрим нашрларнинг ёзишича, тергов ишлари битиб, бу амалдорнинг устидан маҳкама жараёнлари бошланармиш. Тергов органи унинг бўйнига 229 миллион 534 минг 385 сўм миқдоридаги талон-тарожликни қўйган. У билан биргаликда судланаётган агентлик Молия Бошқармаси бошлиғи Дилфуза Усмон пойтахтнинг жиноят ишлари бўйича Юну...
21:07Президент Шавкат Мирзиё пойтахтнинг Учтепа туманига борди
Бугун Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида бўлган президент Шавкат Мирзиё туманда кичик Эркин Иқтисодий Зона барпо этиш, туманда саноат корхолналари қуриш ва аҳолининг фаровонлиги масалари ҳақида гапирди. Жамоатчилик, кишилар ва мутахассислар билан тучрашди. Тумандаги 74-сонли авария ёқасидаги мактабда бўлган президент мактабларни таъмирлаш, ўрта мактаблар тизимини ўзгартириб, уларнинг 11 йиллик тизимга ўтказиш масалалари бўйича фикрларини баён этди. Туманда бунёд этилиши режалаштирилаётган кўнг...
19:36Туркияда Ражаб Эрдўғоннинг собиқ сафдошлари – фатхулла-гуленчиларни дасталаб ҳибсга олиш давом этмоқда
Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон ўзининг сафдоши Фатхулла Гулен билан тахт талашиб ички урушга киргани ҳозир ҳаммага маълум. Тахмин қилиш мумкинки, Ражаб Эрдўғон Туркияни исломлаштириш йўлида секин ҳаракат қилаётгани, бунинг устига, Ражаб Эрдўғоннинг ҳукумати тўла коррупция ва порахўрлик ботқоғига ботиб бораётганини кўриб турган Фатхулла Гулен уни ағдариш ҳаракатига тушган. Аввал, Ражаб Эрдўғонни тинч йўллар билан ағдариш дастури ишга туширилди ва ҳокимиятда кучли мавқеага эга бўлган фатхулла-гу...
14:23Бечора Халифа Абу Бакр ал-Боғдодий ўлик ёки тирик эканлиги ҳали ҳам номаълум
Аввал ўзини ИШИД (Ироқ ва Шом Исломий Давлати) деб атаган, кейин Исломий Давлат номини олган замонавий Халифаликнинг Халифаси Абу Бакр ал-Боғдодий ўлдирилган ҳақида бир неча марта хабарлар тарқатилди, аммо улар кейинчлик тасдиқланмади. Шу сабабли, шу йил 10 июнда Сирия ҳукумати расмийларига асосланиб, Абу Бакр ал-Боғдодий ўлдирилгани ҳақида тарқатилган хабарни “Ҳаракат” жиддийга олмади. Бугун Россия Мудофаа Вазирлигининг матбуот хизматига асосланиб тарқатилган хабарларда айтилишича, ...
08:42Ўзбекистонда 20-25 йиллар аввал бўлган воқеалар ҳозир Озобайжонда бўлмоқда
Шу кунларда Озорбайжон ва Гуржистон мухолифатчилари, мустақил журналистлари ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг диққат марказида қуйидаги воқеа турибди. 29 май куни Гуржистоннинг пойтахти Тбилисининг марказида номаълум одамлар икки йилдан бери шу ерда қочқин сифатида яшаётган, шу ерда гуржи демократлар билан Озорбайжондаги диктаторлик режимга қарши турли тадбирлар уюштириб келаётган, диктатурани фош қилувчи мақолалари билан Интернетда танилган озорбайжонли журналист Афган Мухторлини ўғирлаб кетдилар. Икки...
20:50Дунё давлатларининг 2017 йил инновация рейтинги рўйхати эълон қилинди, Ўзбекистон йўқ, тўғри, ўзбекларда инновация бўладими? Дўппи бўлади!
Дунё давлатларининг Глобал Инновация Индекси (Global Innovation Index) рўйхати ҳар йили The Business School for the World (нима учундир INSEAD қисқартмаси билан танилган) институт тарафидан Жаҳон Интеллектуал Мулк Ташкилоти билан биргаликда тузилади. Бу рўйхатни тузишда Жаҳон Банки, ҳар йили ўтказиладиган Жаҳон Иқтисодий Форуми, Халқаро Электралоқа Иттифоқи кабилар эълон қилган статистик маълумотлардан фойдаланилади. Эслатиб ўтиш керакки, инновация – бозор талаби билан яратилган маҳсулот ...
18:45Лондонда кўп қаватли уйдаги ёнғинда 17 киши ҳалок бўлди. Нима бўпти, яқиндагина икки исломий терактда 26 киши ҳалок бўлгандику?!
Кеча саҳардан ҳам аввалроқ Лондондаги 24 қаватли сал кам 600 киши яшайдиган 120 та квартирали уйда ёнғин чиқди, бутун уй алангага айланиб кетди. Ҳозирча 17 киши ҳалок бўлгани аниқланди. Бугун ёнғин ерига Буюкбритания Бош вазири Тереза Мэй ҳам келди ва давлатнинг тегишли идоралари бу воқеани ҳар томонлама синчковлик билан ўрганаётганларини айтди. Табиий, ёнғиннинг сабаблари ўрганилади, бундай кейин бу каби фожеали воқеаларнинг олдини олиш учун керакли тадбирлар амалга оширилади. Хабар сарлавҳа...
02:12Пентагон: Доналд Трампдан Ўзбекистонга ёрдам бериш учун Афғонистондаги қўшинларининг сонини ошириш ҳақида буйруқ келди. Абдураҳим Пўлат: Бу тўғри қарор!
Reuters Агентлиги бироз аввал тарқатган хабарда айтилишича, Пентагон, яъни, АҚШнинг Мудофаа вазирлиги Президент Доналд Трампдан Афғонистондаги АҚШ қўшинлари сонини шароитга қараб белгилаш ҳақида буйруқ олди. Пентагон бошлиғи Жим Маттис, бу буйруқ тўғридан-тўғри у ердаги 400 кишилик қўшинларимиз сонини орттириш ҳақида эмас, шароитга қараб қўшинлар сонини ўзимиз белгилашимиз тўғрисидир, бу қарор бизнинг Афғонистондаги ўтказадиган операциялардаги имкониятларимизни орттиради, деган мазмунда баёнот ҳ...
21:39Ўзбекистонда чўғланма лапмалар ишлаб чиқариш тўхтатилади
Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги хабар қилди. Агентликка кўра, чўғланма лампалардан фойдаланиш – энергия тежамкорлик нуқтаи-назаридан самарасиз амалиёт ҳисобланади. Чунки уларнинг фойдали иш коэффициенти 5 фоиздан камроқни ташкил этади. Бу электр энергиясининг 95 фоизи иссиқликка, фақатгина 5 фоизи ёритишга сарфланишини англатади. Норматив бўйича ишлаш муддати минг соатга яқин. Энергия тежайдиган лампаларнинг ишлаш давомийлиги чўғланма лампаларга нисбатан 10 баробарга кўпроқ бўли...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону![](/templates/harakat/assets/images/user_ico.png)
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведенияЧитать дальше...
Юнусов Олимжон
Добавить сведенияЧитать дальше...