16 June 2017
21:07 - Президент Шавкат Мирзиё пойтахтнинг Учтепа туманига борди
Бугун Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида бўлган президент Шавкат Мирзиё туманда кичик Эркин Иқтисодий Зона барпо этиш, туманда саноат корхолналари қуриш ва аҳолининг фаровонлиги масалари ҳақида гапирди. Жамоатчилик, кишилар ва мутахассислар билан тучрашди. Тумандаги 74-сонли авария ёқасидаги мактабда бўлган президент мактабларни таъмирлаш, ўрта мактаблар тизимини ўзгартириб, уларнинг 11 йиллик тизимга ўтказиш масалалари бўйича фикрларини баён этди.

Туманда бунёд этилиши режалаштирилаётган кўнгилочар ва истироҳат боғи лойиҳаси билан танишди. Олти гектарга яқин майдонга эга мазкур истироҳат боғида замонавий, хавфсиз, энергиятежамкор аттракционлар, болаларнинг интеллектуал салоҳиятини оширадиган ўйин қурилмалари, сузиш ҳавзаси, фаввора, китобхонлик учун махсус жой, скейт ва гуллар майдончалари, савдо шохобчалари, автомобиллар турадиган жой ва бошқа зарур инфратузилма иншоотлари қурилиши кўзда тутилган.