15 June 2017
02:12 - Пентагон: Доналд Трампдан Ўзбекистонга ёрдам бериш учун Афғонистондаги қўшинларининг сонини ошириш ҳақида буйруқ келди. Абдураҳим Пўлат: Бу тўғри қарор!

Reuters Агентлиги бироз аввал тарқатган хабарда айтилишича, Пентагон, яъни, АҚШнинг Мудофаа вазирлиги Президент Доналд Трампдан Афғонистондаги АҚШ қўшинлари сонини шароитга қараб белгилаш ҳақида буйруқ олди. Пентагон бошлиғи Жим Маттис, бу буйруқ тўғридан-тўғри у ердаги 400 кишилик қўшинларимиз сонини орттириш ҳақида эмас, шароитга қараб қўшинлар сонини ўзимиз белгилашимиз тўғрисидир, бу қарор бизнинг Афғонистондаги ўтказадиган операциялардаги имкониятларимизни орттиради, деган мазмунда баёнот ҳам тарқатишга улгурди.

Ўз-ўзидан маълумки, дейди мухбиримиз, аслида гап Афғонистондаги АҚШ қуролли кучларининг сонини орттириш ҳақида кетмоқда. Барак Обама ҳокимиятга келгандан кейин Афғонистондаги АҚШ қўшинларини у ерда чиқарган ва бор-йўғи 400 ҳарбийни Афғонистон аскарлаарни ўқитиш каби майда-чуйда ишларда ишлатишга қолдирган эди. Аммо, кўриб турибмизки, айниқса, Сурияда ИШИД пайдо бўлгандан кейин, афғон мужоҳидларининг фаоллиги кескин ортишга бошлади. Улар Афғонистоннинг шимолида, яъни Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон чегараларига ёпишган минтақаларда кучли мавқега эришдилар. Агар уларнинг шу йўналишдаги ютуқлари давом этаверса, жиҳодчилар яқинда Марказий Осиёда ҳам фаолият бошлашлари мумкинлиги кўриниб қолди. Уларни қўллаб-қувватлашга тайёр бўлган ислом фанатиклари Марказий Осиёда етарлича борлигини ҳамма кўриб турибди

Аммо, шундай бўлиши мумкинлигини аввал ҳеч ким ҳаёлига ҳам келтирмаган, бутун дунё АҚШнинг 2001 йилда Афғонистонга киришидан кейин Толибон ўлди, деган фикрга келиб бўлган эди.

Ҳамма нарса “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлатнинг 2015 йилнинг бошида ўша пайтдаги АҚШ Президенти Барак Обамага ёзган хатида “яқинда ислом терроризмининг маркази Туркия ва Марказий Осиёга ўтиши муқаррарлиги” ҳақидаги гапларидан кейин бошланди. Кўриб турибмизки, ислом терроризми Туркия ўрнашиб бўлди, энди Марказий Осиёга келиши ҳам муқаррар эмасми? Ҳеч шубҳа йўқки, АҚШ раҳбарлари шундан қўрқиб, Афғонистондаги қўшинларининг сонини орттириш кераклигини тушуниб етдилар ва Пентагонга керакли ваколатлар бердилар.

Бироқ, дейди Абдураҳим Пўлатнинг ўзи, ислом терроризмини АҚШ раҳбарлари ўйлаётгандек, фақатгина куч билан йўқ қилиб бўлмайди. Ғарб ҳозирги сиёсатини ўзгартирмаса, ислом терроризми бутун дунёга тарқалади. Воқеаларнинг бу йўналишда ривожаланиши Ғарбдан ҳам кўпроқ айнан мусулмонларнинг зарарига бўлади. Шу сабабли мусулмонларнинг ўзи Исломда фундаментал ислоҳотлар ўтказиб, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришишлари керак. Ислом уламолари ҳали ҳам ўрта асрларнинг менталитети билан яшаётганларини ҳисобга олсак, бу масалада ташаббусни мусулмон сиёсатчилари қўлга олишлари шарт. Акс ҳолда, Ислом динининг келажаги бўлмайди.

Расмда – Вашинтонгнинг биқинидаги 5 бурчакли Пентагон биноси.