15 June 2017
20:50 - Дунё давлатларининг 2017 йил инновация рейтинги рўйхати эълон қилинди, Ўзбекистон йўқ, тўғри, ўзбекларда инновация бўладими? Дўппи бўлади!

Дунё давлатларининг Глобал Инновация Индекси (Global Innovation Index) рўйхати ҳар йили The Business School for the World (нима учундир INSEAD қисқартмаси билан танилган) институт тарафидан Жаҳон Интеллектуал Мулк Ташкилоти билан биргаликда тузилади. Бу рўйхатни тузишда Жаҳон Банки, ҳар йили ўтказиладиган Жаҳон Иқтисодий Форуми, Халқаро Электралоқа Иттифоқи кабилар эълон қилган статистик маълумотлардан фойдаланилади.

Эслатиб ўтиш керакки, инновация – бозор талаби билан яратилган маҳсулот ва жараёнларнинг самарадорлигини орттирувчи янгиликларнинг амалда ишлатилишидир. Қўполроқ қилиб айтсак, давлатнинг инновация рейтинги ёки индекси - жаҳонда яратилаётган янги нарсалар бу давлатда қанчалик ишлатилаётганининг, бу давлат қанчалик замонавий эканлигининг кўрсатгичидир.

Хуллас, бугун эълон қилинган 2017 Глобал Инновация Индекси рўйхатида биринчи ўрин Швейцарияга (рейтинги - 7,7) берилибди. Ундан кейинги ўринларда – Швеция (63,8), Голландия (63,4), АҚШ (61,4) ва Буюкбритания (60,9).

Биз учун қизиқ бўлган баъзи мамлакатларнинг бу рўйхатдаги ўрни ва рейтинги қуйидагича:

11. Жанубий Корея (57,7)
14. Япония (54,7)
25. Эстония (50,9)
43. Туркия (38,9)
45. Россия (38,8)
50. Украина (37,6)
55. Саудия Арабистони (36,2)
59. Арманистон (35,7)
68. Гуржистон (34,4)
78. Қозоғистон (31,5)
82. Озорбайжон (30,6)
94. Тожикистон (28,2)
95. Қирғизистон (28,0)

Ҳаммаси бўлиб рўйхатда 127 мамлакат бор. Ўзбекистон нечанчи ўринда дейсизми? Ўзбекистон умуман йўқ.

Тўғри-да, ўзбеклар инновация билан қизиққанини қаерда кўргансиз? Ўзбеклар мамлакатимиз профессорлари ва сенаторлари қозоқ дворникларидан кам маош олиши билан ҳам қизиқмайдилар, бизда ўртача ойлик Россия ва Қозоғистондан сал кам 10 баравар камлиги билан қизиқмайдилар-да қандайдир инновация билан қизиқсинларми?

Тўғри, ўзбеклар қирғиз фашистлари ўзбекларни тирклайин ёқса ҳам, ўзбекнинг қиз-аёлларини подалашиб зўрласа ҳам, 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдирса ҳам ҳамма тешикларини қисиб ўтирган эканлар-да, подага айланган миллатнинг бугунги аҳволига диагноз қўйган ва уни даволаш, қайтадан миллат қилиш йўлларини кўрсатаётган “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги билан қизиқмайдилар-да, қандайдир инновация билан қизиқармидилар? Очдан ўлмаяпмиз, бунинг устига, ҳамма ерда туалет бор, бизга бошқа нима керак ўзи?

Мана бизнинг асл портретимиз:

Қуёш чиқди, ботади ҳам албатта,
Нонушта бор, ош ейиш бор навбатда,
Бўш қолмаймиз иккисининг орасида,
Ўтирамиз кучаниб туалетнинг бошида.

Бизга бошқа нима керак?
Ўзига бек ўзбекмиз!
Дўпписи бор ўзбекмиз!
Юраверсин бошқалар,
Инновациялашиб
Ва бош ишлатиб ҳар ерда.