16 June 2017
22:28 - Ўзбекистон Матбуот ва Ахборот Агентлиги директори устидан суд бошланади
Ўтганг йилнинг 16 августида коррупциявий жиноятлари айбланиб, Ўзбекистон Матбуот ва Ахборот Агентлигининг Бош директори Омонулло Юнуснинг қамоққа олингани ҳақида хабар бергандик. Айрим нашрларнинг ёзишича, тергов ишлари битиб, бу амалдорнинг устидан маҳкама жараёнлари бошланармиш.

Тергов органи унинг бўйнига 229 миллион 534 минг 385 сўм миқдоридаги талон-тарожликни қўйган. У билан биргаликда судланаётган агентлик Молия Бошқармаси бошлиғи Дилфуза Усмон пойтахтнинг жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судига келтирилган.