16 June 2017
22:51 - Қизиқ: Шавкат Мирзиё кўп хотинлиликка қарши ўт очмоқчи. “Ҳаракат”: Бу етарсиз, Исломда исоҳотлар зарур

Кеча Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё мамлакат диний пешволари билан учрашиб, фуқаролар орасида шаърий никоҳ асосида қўш хотинлилик авж олаётгани, унга яқин орада барҳам берилажаги ҳақида гапирди. Шавкат Мирзиёга кўра, ЗАГС идораларининг рухсатисиз шаърий никоҳ асосида турмуш қурган фуқаролар, уларга никоҳ ўқиган муллалар жиноий жавобгарликка тортилади.

“Бир пайтлар ҳаётнинг ўзи рад этган кундошлик, қўшхотинлик балоси қандай хунук оқибатларга олиб келиши барчани ташвишга солиши керак. Тегишли давлат идорасида қонуний қайд этилмаган “никоҳ”дан туғилган фарзандларнинг тақдири, келажаги эртага нима бўлади? Табиийки, давлат қонунлари бўйича улар кўпгина ҳуқуқлардан маҳрум бўлиб қолади. Энг ёмони, бундай болалар руҳан мажруҳ бўлиб, турли маънавий нуқсонлар билан вояга етади. Улар ўзини жамиятнинг тўлақонли аъзоси деб ҳис этолмайди” деди президент.

Шавкат Мирзиёнинг бу ташаббуси мақтовга созовор, дейди мухбиримиз. Аммо, масалани кенгроқ қўйиш, Ислом дини дунёвийлик/секуляризмп принципини қабул қилиши, Шароиат қонунларини рад этиши кераклиги ҳақида, яъни Ислом дини фундаментал ислоҳотларга муҳтож эканлигини гапириш керак эди. Кўп хотинлилик бу маҳим мавзунинг битта қиррасигина, холос.