Кундалик хабарлар - 11 February 2018

  • 22:26Ўзбекистон ва Туркия ислом жангариларига қарши ҳамкорлик бошладилар, аммо ҳеч нарса қилолмайдилар

    Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирлиги ва Туркия Интерполнинг Анқарадаги Миллий Марказий Бюроси Суриядаги урушда қатнашган ўзбекистонлик жангариларни қидириш борасида ўзаро ҳамкорлик қилади. Тарафларнинг Тошкентда ўтказилган учрашувида Сурияда жанг қилган ва қилаëтган ўзбекистонликлар шахсини аниқлаш ва улар изига тушиш йўл-йўриқлари муҳокама қилинган. Айтилишича¸ бундай жангариларни топиб¸ уларни асл ватанига қайтариш бу ҳамкорликнинг устивор вазифаси қилиб белгиланган. Сурия ва Ироқдаги қуролли жа...

10 February 2018
  • 14:21Алишер Навоийнинг туғилган куни унинг ҳайкали олдида нишонланди, бундай анъанани “Бирлик” бошлаб берган эди

    Ўзбек тилини форслаштириш ва араблаштириш билан овора бўлган Ўзбекистондаги мавжуд режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари кеча улуғ шоиримиз Алишер Навоийнинг ТАВАЛЛУД кунига бағишланган тантаналар бўлганинини билдирмоқдалар. Қизиқ, ўзбекчада ТУҒИЛИШ КУНИ ибораси бор экан, “таваллуд” сўзини тиқиштириш кимга керак? Навоийнинг туғилган куни унинг ҳайкали атрофида нишонланаётгани мақтовга арзийдиган воқеа. Совет замонида бу каби тадбирлар ёпиқ залларда бўларди. Ҳайкал олдида тўпланиш, г...

09 February 2018
  • 22:15Россиядан қашқадарёлик мигрант Ўзбекистонга экстрадация қилинди

    31 яшар Нурали Орзи Страсбургдаги Инсон Ҳуқуқлари Европа Суди қарори ҳимоясида эканига қарамай, Россия ҳукумати томонидан Ўзбекистонга эктрадиция қилинди. Ўзбекистонда конституциявий тузумни ағдаришда айбланаётган бу ўзбек муҳожири 5 йилдан буён Қашқадарё ИИБ томонидан халқаро қидирувга берилганди. Нурали ўтган йилнинг ноябрь ойи охиридан бери Санкт-Петербургдаги Хориж Фуқароларини Вақтинчалик Сақлаш Марказида (русча қисқартмаси - СУВСИГ) миграция қоидаларини бузгани учун ушлаб турилган экан, ...

  • 21:40Ўзбекистон Афғонистон масаласи бўйича анжуманга тайёрланмоқда, қирғиз фашизмини жазолаш бўйича қачон анжуман бўлади?

    Афғонистон масалалари бўйича “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик”деб номланган халқаро учрашувни ўтказишга Тошкентда аллақачон тайёргарлик ишлари бошланган. Анжуманга тайёргарлик ишларини муҳокама қилиш мақсадида бугун Афғонистон президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Муҳаммад Ҳаниф Атмар бошчилигидаги делегация келди. Ташқи Ишлар Вазирлиги матбуот хизматининг билдиришича, делегация қатор давлат ташкилотлари раҳбарлари би...

  • 20:22Янги йилдан озиқ-овқат нархлари кескин ошди

    Марказий Банк маълумотига кўра, шу йилнинг январь ойида нарх-наво кескин кўтарилди. Жумладан, сут 4,9 фоизга, гўшт 1,1 фоизга, буғдой уни 0,7 фоизга ва гуруч – 0,4 фоизга қимматлашди. Мазкур даврда кузатиш учун танлаб олинган 75 та озиқ-овқат маҳсулоти нархлари 2,1 фоизга ошди. Хусусан, қурилиш материаллари 10,8 фоиз, сигарет ва алкоголь маҳсулотлари – тегишли равишда 7,2 ва 0,3 фоиз ҳамда автомобиллар учун метан ёқилғиси 6,7 фоиз қимматлади.

  • 19:50Қирғизистонга поезд қатнови йўлга қўйилармиш. Қирғиз фашизми қачон жазоланади, жаноб Шавкат Мирзиё?

    “Қирғиз темир йўллари” ширкатига кўра, Тошкент–Балиқчи-Тошкент йўналишидаги поезд қатнови 22 мартдан бошлаб қайта йўлга қўйилади. Поезд Иссиқкўлнинг Балиқчи шаҳрига ҳафтасига бир марта қатнайди. “Ўзбекистон Темир Йўллари”ширкати томонидан амалга ошириладиган мазкур қатновдаги поезд пайшанба куни Тошкентдан Балиқчига йўлга чиқади ва шанба куни яна Тошкентга қайтади. Тошкентдан Иссиқкўлга поезд қатновини йўлга қўйиш масаласи 2016 йилда келишилган эди. Бироқ ўшанда поезд фақат бир марта қатновн...

08 February 2018
  • 22:38Мусулмонлар Идораси ўзбекларга сунъий уруғлантиришга фатво берибди, қачон дунёвийлик принципини қабул қилади?

    Сўнгги бир неча соатлар давомида ижтимоий тармоқларда энг кўп муҳокама бўлаётган, аммо бир тийинга қиммат бўлган мавзулардан бири Ўзбекистон Мусулмонлари Идорасининг сунъий урулантиришга фатво бергани бўлди. Инсоният бир неча ўн йиллардан бери қўллаб келаётган мазкур масалани Ўзбекистон Мусулмонлари идораси энди ечибди. Бу Идоранинг Фатво бўлими мудири Ҳомиджон қори Ишматбек ўтган йилнинг 16-17 декабрь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган Евроосиё Ислом Кенгаши фатво ассамблеясининг и...

  • 20:44Риштон, Сўх ва Бувайда туманлари ҳокимлари ишдан олинди

    Бугун халқ депутатлари Риштон, Сўх ва Бувайда тумани кенгашларининг навбатдан ташқари сессиялари чақирилиб, унда ташкилий масалалар кўрилди. Риштон ҳоким Ғайратали Мамадали ўрнига Сўх тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Таваккалжон Раҳим қўйилди. Сўх туманига эса Фарғона вилояти ИИБ Бошқарма бошлиғи Фарруҳ Ўсар тайинланди. Бувайда тумани ҳокими Алибек Турсун вилоят ҳокими ўринбосари лавозимига кўтарилиши ортидан унинг ўрнига Беҳзод Иброҳим ҳоким бўлган . Бу одам шу пайтгача Бағдод туманида ...

  • 20:13Тошкент вилоятида болаларни бўғиб ўлдирувчи маньяк қўлга олинди

    Оққўрғон ва Бўка туманлари ҳудудларида бедарак йўқолган 3 болани ўғирлаб кетиб, уларни бўғиб ўлдирган маньяк қўлга олинган. Кун.Уз нашри маълумотларига кўра, тумандаги уйлардан бирида 2010 йилда йўқолган 7 ёшли, 2014 йилда йўқолган 5 ёшли, 2017 йилда йўқолган 3 ёшли болаларнинг жасадлари аниқланди. Бу болалар Оққўрғон туманида яшовчи З.О. томонидан бўғиб ўлдирилган ва жасадлари ҳовлига кўмиб қўйилган. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари 6 январь куни уйда тинтув ўтказишган, уйдан жасадлар қази...

  • 19:06МХХ терговчилари ҳибсга олинган бўлса, улорнинграҳбари қачон олинади? Ўзбеклар қачон майдонларга чиқади?

    Бугун Суръат Икром бошчилигидаги Ҳуқуқ Ҳимоячиларининг Ташаббус Гуруҳи ўтган йилнинг сентябрь ойидан бери давлат тўнтаришга уринишда айбланаётган журналист Бобомурод Абдуллани тергов қилаëтган Ўзбекистон МХХ тергов бошқармаси терговчиси¸ адлия подполковниги Нодирбек Тўрақул ва айни бошқарма терговчиси, адлия майори Александр Веселовнинг қамоққа олингани, журналистнинг иши Бош прокуратурага ўтказилгани ҳақида хабар тарқатди. Қизиқ, аллақачон ҳуқуқ ҳимоячилигини ҳам унутиб, охирги йилларда асо...