09 February 2018
20:22 - Янги йилдан озиқ-овқат нархлари кескин ошди
Марказий Банк маълумотига кўра, шу йилнинг январь ойида нарх-наво кескин кўтарилди. Жумладан, сут 4,9 фоизга, гўшт 1,1 фоизга, буғдой уни 0,7 фоизга ва гуруч – 0,4 фоизга қимматлашди. Мазкур даврда кузатиш учун танлаб олинган 75 та озиқ-овқат маҳсулоти нархлари 2,1 фоизга ошди.

Хусусан, қурилиш материаллари 10,8 фоиз, сигарет ва алкоголь маҳсулотлари – тегишли равишда 7,2 ва 0,3 фоиз ҳамда автомобиллар учун метан ёқилғиси 6,7 фоиз қимматлади.