08 February 2018
19:06 - МХХ терговчилари ҳибсга олинган бўлса, улорнинграҳбари қачон олинади? Ўзбеклар қачон майдонларга чиқади?
Бугун Суръат Икром бошчилигидаги Ҳуқуқ Ҳимоячиларининг Ташаббус Гуруҳи ўтган йилнинг сентябрь ойидан бери давлат тўнтаришга уринишда айбланаётган журналист Бобомурод Абдуллани тергов қилаëтган Ўзбекистон МХХ тергов бошқармаси терговчиси¸ адлия подполковниги Нодирбек Тўрақул ва айни бошқарма терговчиси, адлия майори Александр Веселовнинг қамоққа олингани, журналистнинг иши Бош прокуратурага ўтказилгани ҳақида хабар тарқатди.

Қизиқ, аллақачон ҳуқуқ ҳимоячилигини ҳам унутиб, охирги йилларда асосан пул қилиш билан шуғулланаётган, яъни табиатан ўша МХХчилардан фарқи бўлмаган Суръат Икром бундай хабарни қайдан олди экан?

Оммавий ахборот воситаларида ажиотаж ясаган мазкур воқеа президент Шавкат Мирзиёнинг Сурхондарёга сафари чоғида айтган сўзлари билан боғланмоқда. Президент Шавкат Мирзиё матбуотга сиздирилган нутқида МХХ органини режимнинг асосий айбдори, уларнинг раҳнамоси энди йўқлиги, улар эндиликда ҳеч ким эмаслигини айтганди. У Сурхондарёда ўнлаб раҳбарларни бадном қилган шахсларни тилга олган ва бугунги терговчиларнинг бири Нодир Тўрақул ана шу рўйхат ичида бор.

МХХнинг бу ифлос ити ҳақида биринчи бўлиб, “Ҳаракат” агентлиги бир неча хабарлар тарқатган. Жумладан, унинг МХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси тергов бўлими бошлиғи бўлган пайтдаги жиноятлари саҳифаларимизда кенг ёритилган. Унинг сайтимиз мухбирларига ҳамласи ҳақида кейинги кунлардаги хабарларимизда ўқийсиз.

МХХдан ростдан ҳам шундай тозалашлар бўлаётган бўлса, булар яхши жараёнлардир. Аммо, МХХнинг раиси ишдан олинган бўлса ҳам, Шавкат Мирзиё тарафидан сенатор, айни замонда ўзининг маслаҳатчиси қилиб қўйганини ҳисобга олсак, Ўзбекистон демократия қадам қўймоқчи эмаслиги ҳақидаги тахминларимиз тўғри бўлиб чиқади.

Шавкат Мирзиё ўзи Бош вазир бўлган йиллари бўлган воқеалар учун жавобгарликни бўйнига олмаса, Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар бошламаса, халқ майдонларга чиқиб бундай ислоҳатларни талаб қилиши керак. Бошқа йўл йўқ.