09 February 2018
21:40 - Ўзбекистон Афғонистон масаласи бўйича анжуманга тайёрланмоқда, қирғиз фашизмини жазолаш бўйича қачон анжуман бўлади?

Афғонистон масалалари бўйича “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик”деб номланган халқаро учрашувни ўтказишга Тошкентда аллақачон тайёргарлик ишлари бошланган. Анжуманга тайёргарлик ишларини муҳокама қилиш мақсадида бугун Афғонистон президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Муҳаммад Ҳаниф Атмар бошчилигидаги делегация келди.

Ташқи Ишлар Вазирлиги матбуот хизматининг билдиришича, делегация қатор давлат ташкилотлари раҳбарлари билан учрашувлар ҳам ўтказади. Афғонистон бўйича музокаралар жорий йилнинг март ойида ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбекистон ва Афғонистоннинг мазкур қўшма ташаббусини қатор давлатлар, жумладан, Хитой, Россия ва АҚШ қўллаб-қувватлади.

Шавкат Мирзиё Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбойга тақлид қилиб, Тошкентда ҳам қандайдир халқаро анжуманлар ўтказиш ҳаракати бошлагани олқишга сазовор. Аммо, 2010 йили бир ҳовуч қирғиз фашистлари ўзбекларни қирғин қилганда ҳамма тешикларини қисиб ўтирган Ўзбекистон раҳабарларига ҳеч ким жиддий муносабат билдирмаслиги ўз-ўзидан маълум. Афғонистон масалалари бўйича Тошкентда йиғилиш ўтказиш ташаббуси Хитой, Россия ва АҚШ тарафидан қўллаб-қувватланиши - расмиятчиликдан бошқа нарса эмас.