08 February 2018
20:13 - Тошкент вилоятида болаларни бўғиб ўлдирувчи маньяк қўлга олинди
Оққўрғон ва Бўка туманлари ҳудудларида бедарак йўқолган 3 болани ўғирлаб кетиб, уларни бўғиб ўлдирган маньяк қўлга олинган. Кун.Уз нашри маълумотларига кўра, тумандаги уйлардан бирида 2010 йилда йўқолган 7 ёшли, 2014 йилда йўқолган 5 ёшли, 2017 йилда йўқолган 3 ёшли болаларнинг жасадлари аниқланди. Бу болалар Оққўрғон туманида яшовчи З.О. томонидан бўғиб ўлдирилган ва жасадлари ҳовлига кўмиб қўйилган.

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари 6 январь куни уйда тинтув ўтказишган, уйдан жасадлар қазиб олинган, гумондор ушланган. Маълум бўлишича, қотил руҳий носоғлом шахс экан.