08 February 2018
20:44 - Риштон, Сўх ва Бувайда туманлари ҳокимлари ишдан олинди
Бугун халқ депутатлари Риштон, Сўх ва Бувайда тумани кенгашларининг навбатдан ташқари сессиялари чақирилиб, унда ташкилий масалалар кўрилди. Риштон ҳоким Ғайратали Мамадали ўрнига Сўх тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Таваккалжон Раҳим қўйилди. Сўх туманига эса Фарғона вилояти ИИБ Бошқарма бошлиғи Фарруҳ Ўсар тайинланди.

Бувайда тумани ҳокими Алибек Турсун вилоят ҳокими ўринбосари лавозимига кўтарилиши ортидан унинг ўрнига Беҳзод Иброҳим ҳоким бўлган . Бу одам шу пайтгача Бағдод туманида ишлаб келганди.

Хуллас, Шавкат Мирзиё кадр аламштириш билан овора. Бу одам мамлакатда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ҳақида ўйламасдан, кадр алмаштириш билан овора эканлиги кўрсатмоқдаги, Ўзбекистонимиз ғариб аҳволда қолаверади. Халқ майдонларга чиқиб бундай ислоҳатларни талаб қилиши керак. Бошқа йўл йўқ.