09 February 2018
22:15 - Россиядан қашқадарёлик мигрант Ўзбекистонга экстрадация қилинди

31 яшар Нурали Орзи Страсбургдаги Инсон Ҳуқуқлари Европа Суди қарори ҳимоясида эканига қарамай, Россия ҳукумати томонидан Ўзбекистонга эктрадиция қилинди. Ўзбекистонда конституциявий тузумни ағдаришда айбланаётган бу ўзбек муҳожири 5 йилдан буён Қашқадарё ИИБ томонидан халқаро қидирувга берилганди.

Нурали ўтган йилнинг ноябрь ойи охиридан бери Санкт-Петербургдаги Хориж Фуқароларини Вақтинчалик Сақлаш Марказида (русча қисқартмаси - СУВСИГ) миграция қоидаларини бузгани учун ушлаб турилган экан, дейди мухбиримиз.