Кундалик хабарлар - 02 October 2015
- 15:28Аксилтеррор машғулотлар тошкентликларни чўчитиб юборди
Кеча Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида аввалдан режалаштирилган аксилтеррор машғулотлари ўтказилгани ҳақида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги хабар тарқатди. Машғулотлар меҳмонхона сервиси ва хўжалик касб-ҳунар коллежи биносида ўтказилган. Ўқув сценарийсига кўра, шартли террорчи соат 8:45да автобус бекатида портлашни амалга ошириб, воқеа жойидан яширинган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар эса фавқулодда оёққа кўтарилиб, оператив қидирув тадбирлари ўтказиб, қисқа муддатда жиноятчини қўлга олибди...
14:43“Ўзбеккўмир” ширкатининг масхарабозлиги: “Ўзбеклар 3440 йилгача кўмирдан қайғурмаса ҳам бўлади”
Мамлакатда мавжуд кўмир захираси 1 минг 425 йилга етади, деди соҳа прогнозларини жамоатчиликка эълон қилган “Ўзбеккўмир” ширкати директорининг маҳсулот сотиш ва етказиб бериш бўйича ўринбосари Носиржон Умаров. Унга кўра, Ўзбекистонда аниқланган кўмир захиралари 1 900 миллион тонна, жумладан, қўнғир ранг кўмир захираси 1 853 миллион тонна, тошкўмир 47 миллион тоннани ташкил этади. Кўмирнинг олдиндан аниқланган захираси 5.7 миллиард тоннадан иборат. Агар йилига 4 миллион тонна қазиб олинишини ино...
- 13:16Ёқутистонда 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Ўрисларнинг Интерфакс агентлиги Якутияда буғ қозонининг портлаши оқибатида 3 нафар юртдошимиз ўлгани ҳақида хабар қилди. Маълум бўлишича, Якутиянинг Батагай қишлоғида буғ қозони портлаб кетган ва натижада бири 45 яшар қолган иккитаси 20 яшар ҳамюртларимиз фожиа қурбони бўлишган. Ҳалокатнинг пенополистирол ишлаб чиқарувчи цех гаражида содир бўлгани айтилмоқда. Доимгидек Ўзбекистон расмийлари бу борада бирор нима дейишаётгани йўқ. Миллат сифатида тугаб бўлган оддий ўзбеклар эса, жисман тугаш йў...
- 22:03Москвада ҳамюртимиз 350 000-инчи расмий мардикор бўлди
Россия Миграция маркази Москва шаҳри ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи 350 минг дона патент чиқарганди. Марказ раҳбарияти 350 мингинчи хорижлик мардикорни аниқлаш ва уни тақдирлашни ният қилган экан. Бу совға 30 яшар ўзбекистонлик Эльвира Шарафулина бўлиб чиқди. Ўзбекистоннинг маҳаллий веб нашрлари катта фахр ва ифтихор ҳисси билан ёзаётган ҳамюртимиз Москвадаги ресторанлардан бирида ишлаши айтилмоқда. Миграция хизматининг Москва ҳудудига хизмат кўрсатувчи “Ярославль” маркази 9 ой давомида “яго...
21:31ЕИ элчиси билан Ташқи ишлар вазирлигида учрашув бўлди
Кеча, 30 сентябрда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Юрий Штерк Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Ўзаро мулоқотларда Иттифоқ элчиси билан ўзаро алоқалар, ЕИ-Ўзбекистон алоқалариннг кун тартиби ва графиги масалаларида кенгашилган. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тақратилган мавҳум хабарда бундан бошқа маълумот йўқ. Маълумки, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходимлари “Бирлик” Партияси раҳбарларини Тошкентдаги офисларида қўрқмасдан қ...
20:22Тошкентда яна бир мулозим пора билан ушланди, бунинг охири борми? “Ҳаракат”: Охири йўқ!
Коррупцион Ўзбекистонда пойтахтдаги кадастр хизматларидан бирининг ходими 800 доллар пора олаётганида ҳибсга олинди. “Огоҳ” нашрининг ёзишича, фуқаро Дилмурод Кабиров Шайхонтоҳур туманида жойлашган уйига туман ҳокимининг эгалик ҳуқуқини белгилаш ҳақида қарор чиқарилиши ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш мақсадида мазкур хизмат билан шуғулланувчи идора бўлимига келибди. Бу ерда муҳандис лавозимида ишлаб келаётган Нурматилла Ҳабибов хизматлари эвазига 800 АҚШ доллари сўраган. Фуқаро Дилмуро...
- 19:31“Эзгулик” жамияти: Сирдарёда теримчиларни олиб кетаётган юк машинаси ағдарилиб кетди
Бу воқеа тафсилотларини қаламга олган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти ўзининг 33-сонли пресс-релизини “Сизга яна қанча қурбон керак, ўртоқ Мирзиёев? Фуқароларни пахтадан қайтаринг!” деб номлаган. Релизга кўра, 1 октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни муносабати билан мамлакат бўйлаб эълон қилинган дам олиш кунида Сирдарё вилоятининг Мирзаобод тумани “8-совхоз”и пахта пайкалларига олиб кетилаётган ҳашарчилар автоҳалокатга учраган. Русуми З...
14:04Барак Обама ислом терроризмининг моҳиятини тушунибди, Нурусултон Назарбой ҳали йўқ, Абдураҳим Пўлат унга ҳам хат ёзиши керакмасми?
БМТ Бош Ассамблеясининг шу кунларда ўтаётган сессиясида нутқ сўзлаётган жаҳон лидерларининг ҳаммаси ўз нутқида у ёки бу шаклда ислом терроризми масаласини тилга олмоқда. Ислом терроризми жаҳонга хавф соладиган кучга айланиб борар экан, бундай бўлиши табиийдир. Аввалги хабарларимиздан маълумки, шу йил бошида АҚШ Президенти Барак Обамага мактуб йўллаган “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат АҚШдек давлат ҳам ислом терроризмининг илдизлари Қуръонни хато тафсир қилишга асосланган Исл...
02:17Масхарабоз Ислом Каримдан “Ҳаракат”га шапалоқ: Бекорчилар Нью-Йоркда юраверсин, мен халқимизни шу ерда бахтли қиламан!!!
Дунё лидерлари Нью-Йоркда дунё муаммоларини муҳокама қилаётгани, Ўзбекистоннинг масхарабоз Президенти эса Оқсарой номли инидан чиқмасдан умрини ўтказаётгани ҳақидаги таҳлилларимиз Ислом Каримнинг жонини ҳалқумига келтирди шекилли, у 29-30 сентябрь кунлари кутилмаганда Наманган ва Фарғона вилоятларига келиб, бу ерда қилинаётган қандайдир бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишибди. Авваламбор Ислом Каримнинг бу саёҳатига оид ЎзА тарафидан берилган расмга қаранг. Аввалари унинг расмлар...
20:29БМТнинг бош қароргоҳида Филистин давлатининг байроғи кўтарилди
БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида байроқни кўтариш маросимида қатаншган Филистин давлатининг раҳбари Маҳмуд Аббос шундай деди: “Филистин халқи номидан бугун БМТда бу байроқни кўтармоқдаман. Бу тарихий дақиқалардир, 30 сентябрь - Филистин байроғи куни бўлади”. Маросимида БМТ Бош Котиби Пан Ги Мун ҳам иштирок этди ва “бу кун жаҳондаги ҳамма филистинликларнинг ғурур куни” деди. Аммо, эслатиш керакки, Филистин БМТ аъзоси эмас. Бош Ассамблея БМТнинг идораларида унинг аъзоси бўлмаса ҳам, расм...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведенияЧитать дальше...
Ризаев Исроилжон
Добавить сведенияЧитать дальше...