02 October 2015
15:28 - Аксилтеррор машғулотлар тошкентликларни чўчитиб юборди
Кеча Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида аввалдан режалаштирилган аксилтеррор машғулотлари ўтказилгани ҳақида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги хабар тарқатди. Машғулотлар меҳмонхона сервиси ва хўжалик касб-ҳунар коллежи биносида ўтказилган. Ўқув сценарийсига кўра, шартли террорчи соат 8:45да автобус бекатида портлашни амалга ошириб, воқеа жойидан яширинган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар эса фавқулодда оёққа кўтарилиб, оператив қидирув тадбирлари ўтказиб, қисқа муддатда жиноятчини қўлга олибди. Бу эса тошкентликларни чўчитиб юборди, улар орасида узунқулоқ миш-мишларни келтириб чиқарди.