02 October 2015
13:16 - Ёқутистонда 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Ўрисларнинг Интерфакс агентлиги Якутияда буғ қозонининг портлаши оқибатида 3 нафар юртдошимиз ўлгани ҳақида хабар қилди. Маълум бўлишича, Якутиянинг Батагай қишлоғида буғ қозони портлаб кетган ва натижада бири 45 яшар қолган иккитаси 20 яшар ҳамюртларимиз фожиа қурбони бўлишган.

Ҳалокатнинг пенополистирол ишлаб чиқарувчи цех гаражида содир бўлгани айтилмоқда. Доимгидек Ўзбекистон расмийлари бу борада бирор нима дейишаётгани йўқ. Миллат сифатида тугаб бўлган оддий ўзбеклар эса, жисман тугаш йўлига ўтса ҳам, бунга парво қилмслиги аниқ.