01 October 2015
22:03 - Москвада ҳамюртимиз 350 000-инчи расмий мардикор бўлди
Россия Миграция маркази Москва шаҳри ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи 350 минг дона патент чиқарганди. Марказ раҳбарияти 350 мингинчи хорижлик мардикорни аниқлаш ва уни тақдирлашни ният қилган экан. Бу совға 30 яшар ўзбекистонлик Эльвира Шарафулина бўлиб чиқди. Ўзбекистоннинг маҳаллий веб нашрлари катта фахр ва ифтихор ҳисси билан ёзаётган ҳамюртимиз Москвадаги ресторанлардан бирида ишлаши айтилмоқда.

Миграция хизматининг Москва ҳудудига хизмат кўрсатувчи “Ярославль” маркази 9 ой давомида “ягона ойна” режими остида ишлаб, патент олиш учун 387 минг ариза қабул қилган. Аризачиларнинг аксарияти ўзбеклардир, дейди мухбиримиз.