Кундалик хабарлар - 30 September 2015

  • 19:29Тожикистон Ислом Уйғониш Партияси экстремистик-террорист ташкилот сифатида йўқ қилинди

    Бу ҳақда хабар тарқатган Тожикистон ахборот воситаларига кўра, кеча мамлакатнинг Олий Суди Бош прокурорнинг талабини бажариб, Тожикистон Ислом Уйғониш Партиясини экстремистик-террорист ташкилот сифатида юридик шахсликдан чиқарди, партиянинг “Нажот” газетаси ва Интернетдаги сайти бекитилди, турли агитацион материалларини мамлакатга олиб кириш ва тарқатиш тақиқланди. Хабарларда партия аъзоларининг турли йилларда қилган ва жиноят деб ҳисобланадиган ишлари санаб чиқилади. Анан ўшалар па...

  • 18:28Россия расман Сурияда урушга кирди, аммо жавобсиз саволлар кўп

    Бугун эрталаб Россия Давлат Думасининг юқори палатаси Федерация Кенгаши бир овоздан Президент Владимир Путиннинг Россия қўшинларини Суриядаги урушга киритиш хусусидаги илтимосини қондирди. Россия Президенти маъмуриятининг раҳбари Сергей Иванов (расмда) Федерация Кенгашининг мажлисида Сурия Президенти Башар Асад Россиядан ҳарбий ёрдам сўрагани, гап фақат ҳарбий ҳаво қўшинларини Сурияга жўнатиш ва уларнии айнан ИШИДга қарши ишлатиш ҳақида кетаётганини гапирди. Россия Президентининг матбуот котиб...

  • 15:35Нурсултон Назарбой Нью-Йоркда буюк ишлар қилмоқда, аммо ножиддийлари ҳам бор, Ислом Карим эса инидан чиқмайди

    Қозоғистон Президенти 27 сентябрда Нью-Йоркга келгандан бери дунёнинг сиёсий лидерлари, жумладан, АҚШ Президенти Барак Обама билан учрашувлар, Бош Ассамблея сассияси ва сессия атрофида ўтказиладётган турли саммитларда нутқ сўзлашдан ташқари, АҚШлик бизнесменлар ҳам учрашув ўтказди. Масалан, у АҚШнинг энг кучли комапанияларининг вакиллари билан суҳбат ўтказгани диққатга сазовордир. Бу комапанияларнинг умумий бойлиги 10 триллион доллар эканлигини ҳисобга олсак, учрашувнинг аҳамияти яна ҳам юксала...

  • 14:45“Эзгулик” раҳбари Васила Иноят ЕХҲТ анжуманида яна сиёсий ҳуқуқларга урғу берди

    Польша пойтахти Варшавада давом этаётган ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари Бюросининг инсон ҳуқуқларига оид йиллик анжуманида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси, “Бирлик” Партияси Бош котиби Васила Иноят ҳам иштирок этиб, Тошкентга қайтиб ҳам келди. Техник сабаблар туфайли кечикиб олинган маълумотларга кўра, ҳамкасб дўстимиз анжуамннинг 24-26 сентябрь кунлардаги мажлисларида чиқиш қилиб, дунё ҳамжамияти эътиборини яна Ўзбекистонга қаратишга ҳаракат қилган. Васила Ино...

29 September 2015
  • 23:37Толибон жангарилари Қундуз аэропортининг катта қисмини босиб олдилар

    Толибон Афғонистон шимолидаги Қундуз шаҳрини қўлга олганини кеча биз ҳам хабар қилган эди. Reutеrs агннтлиги бугун Толибон жангарилари Қундуз аэропортининг 80 фоиз қисмини ҳам босиб олганини билдирди. Шаҳарнинг босиб олиниши Толибоннинг 14 йиллик уруш давомидаги энг катта ғалабаси деб баҳоланмоқда экан. Кўриниб турибдики, АҚШ раҳбарлигидаги коалиция Толибонга қарши урушдан чиқиб, ҳамма нарсани Қобулдаги ҳукуматга топширгандан кейин ишлар чатоқ бўлмоқда. Бир ойча аввал Абдурашид Дўстим мамлакат ...

  • 22:33“Пахтакор” – “Металлург” ўйини келишилган ўйин деб топилди

    Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг жамоалари - Бекободнинг «Металлург» ваТошкентнинг “Пахтакор” клублари ўртасидаги ўйин натижаси аввалдан келишлгани маълум бўлди. Чемпионатининг 23-туридан ўрин олган учрашув видеоёзувлари экспертлар кенгаши томонидан кўздан кечирилганда ўта шубҳали лавҳалар акс этди. Натижада “Металлург” бош мураббийи Рустам Мирсодиқовнинг мураббийлик лицензияси бекор қилинди. Ўзбекистон Футбол Федерацияси ижроия қўмитаси бюроси қарорига ...

  • 21:07Булунғур судининг бош ижрочиси қамоққа олинди

    Самарқанд вилояти Булунғур тумани суд ижро департаменти бошлиғи Шокир Зоҳидов фуқаролардан биридан 400 АҚШ доллари миқдорида пора олаётганида ҳибсга олинди. Ўз хизмат хонасида МХХ органи томонидан ҳибсга олинган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими ҳақида мустақил журналист Тошпўлат Раҳматуллаев хабар қилди. Қўзғатилган жиноят иши материалларига кўра, Ш. Зоҳидов жабрланувчидан авалига 100 АҚШ доллари миқдорида пора таъма қилган. Сўнг жабрланувчи МХХга мурожаат қилиб, амалдорни жиноят устида ...

  • 20:18Ўзбекистондаги режим расмийлари жаҳон ҳамжамиятининг устидан кулмоқда

    Мамлакатда пахта йиғим-терими учун оммавий сафарбарлик эълон қилинган шу кунларда жамоат жойларига мажбурий меҳнат қонунга зид экани, меҳнатга мажбурловчиларнинг жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида варақалар пайдо бўлди. Жамоат жойлари, муассасаларга осилган плакатларда Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Касаба уюшмалари федерацияси “Пахта – ризқ-рўзимиз”, пахта йиғим-терими жараёнида мажбурий меҳнат холатларига йўл қўйилмайди – огоҳ бўлинг”, дея хитоб қи...

  • 19:35Тошкентдаги АҚШ элчихонасига қўлбола ёнувчи ускуна улоқтирилди

    АҚШнинг мамлакатимиздаги элчилиги матбуот хизматига кўра, 28 сентябрь куни тахминан тонгги 7:30 атрофида номаълум шахс томонидан элчихона ҳудудига қўлбола ёнувчи ускуна улоқтирилди. Мазкур ускуналарнинг бири портлади, аммо ҳодиса натижасида ҳеч ким жабр кўрмади. Айни пайтда элчихона қатъий изоляцияда эмаслиги, иш фаолиятининг нормал давом этаётгани маълум қилинди. Ўзбекистоннинг расмий матбуотида америкаликлар ёки АҚШ манфаатларига таҳдидлар ҳақида бирор гап йўқ. АҚШ элчихонаси хавфсизлик хиз...

  • 08:51Путин ҳам БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлади, аммо пичоққа илинадиган бир нарса айтолмади, кейин Барак Обама билан учрашди

    Кеча БМТнинг Бош Ассамблеясида Барак Обамдан кейин Россия Президенти Владимир Путин ҳам нутқ сўзлади. Унинг нутқида пичоққа илинадиган биттагина жой бор. У ҳам бўлса, демократияни бошқа давлатларга экспорт қилмаслик кераклиги ҳақидаги гапларидир. Қаранг, Россия сўнги ўн йилликларда Ғарб яратган техник янгиликлар ва технологиялар билан яшамоқда. Уларнинг экспорт қилинишига Россия қарши эмас, аммо демократиянинг экспорт қилинишига қарши эмиш. Бечора Путин ҳалигача демократия сўнгги асрларнинг э...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону