01 October 2015
02:17 - Масхарабоз Ислом Каримдан “Ҳаракат”га шапалоқ: Бекорчилар Нью-Йоркда юраверсин, мен халқимизни шу ерда бахтли қиламан!!!
Дунё лидерлари Нью-Йоркда дунё муаммоларини муҳокама қилаётгани, Ўзбекистоннинг масхарабоз Президенти эса Оқсарой номли инидан чиқмасдан умрини ўтказаётгани ҳақидаги таҳлилларимиз Ислом Каримнинг жонини ҳалқумига келтирди шекилли, у 29-30 сентябрь кунлари кутилмаганда Наманган ва Фарғона вилоятларига келиб, бу ерда қилинаётган қандайдир бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишибди.

Авваламбор Ислом Каримнинг бу саёҳатига оид ЎзА тарафидан берилган расмга қаранг. Аввалари унинг расмларини ретуш қилиб, бечора президентни қирчиллама ёш йигитдек кўрсатишарди. Энди нима бўлди? Кўзини ҳам очолмаётган бир одам қаршимизда. Кулишга ҳаракат қилаётган режимбошига кўра, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти кўмагида АҚШнинг Колумбия университети томонидан ўтказилган “Дунёнинг энг бахтли мамлакатлари” рейтингида Ўзбекистон жаҳонда 44-ўринни, МДҲ давлатлари орасида биринчи ўринни эгаллаган эмиш.

Ана холос, Ўзбекистон иқтисоднинг асосий кўрсатгичи бўлмиш Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича, ривожланган мамлакатлардан 30-40 баравар орқада эканлигини қўйиб туринг, қўшнимиз Қозоғистондан 2005 йили 5,5 баравар орқада эди, ҳозир 8 баравар орқада. Ўзбекистоннинг Давлат бюджети 11 млрд атрофида, аҳолиси биздан 2 баравар кам бўлган Қозоғистонда эса 30 млрд доллардан кўп. Бизда ўртача ойлик 90 доллар, қозоқларда 700 доллар. Ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олишади. Миллионлаб ўзбеклар чет элларда қуллардек ишлаб, Ўзбекистондаги оилаларини боқишмоқда.

Шундай экан, Ўзбекистонда қайси маблағлар ҳисобига бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб бормоқда? Ҳеч қандай маблағ ҳам йўқ, пичоқа илинадиган иш ҳам йўқ.

Аммо, бир нарсани тан олиш керак. “Бирлик” ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги биргаликда, Ўзбекистондаги ҳақиқий ва аянчли аҳволни, бунинг айбдори Ислом Карим режими эканлигини ёритиб бормоқда. Энди “Ҳаракат”нинг таҳлилларини халқдан бекитиб бўлмайди.

Айнан “Бирлик” ва “Ҳаракат” Ўзбекистон расмийларини биздаги Ялпи Ичким Маҳсулот ҳажми бор-йўғи 59 млрд доллар эканлигини эълон қилишга мажбур қилди. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил икки кун аввал БМТ минбаридан Ўзбекистонда аҳолининг ўртача даромади жаҳондаги ўртача даромад даражасига 2030 йилда чиқишини эътироф этди ва ҳозирча қашшоқ ва қолоқлигимизни феълан тан олди!!!

Демак, шаплаоқ еган “Ҳаракат” ҳеч нарсадан қўрқмасдан ўз ишини давом эттириши керак. Кейинги қадам, Ислом Карим ва унинг раҳбарлигида Ўзбекистонда ҳукм сураётган тожиклар режимини бор муаммаоларни ечолмаётганини тан олишга мажбур қилиш, ундан кейингги қадам эса бу режимни ахлатхонага улоқтириш бўлади.