Кундалик хабарлар - 07 October 2015

  • 09:43Тожикистон Ислом Уйғониш Партияси раҳбарияти аъзоларидан 23 киши қамалди

    Бу партия экстремистик-террорист ташкилот сифатида Олий Суднинг қарори билан 29 сентябрда йўқ қилинган эди. Шу кунгача бу собиқ партиянинг раҳбарлари ва раҳбар органлари аъзоларидан 23 киши қамоққа олинганини Asia-Plus агентлиги Бош прокуратурага асосланиб билдирди. Бу 23 киши ва исёнчи генерал Абдуҳалим Назарзоданинг одамларига терроризм, жиноий жамият яратиш; миллий, ирқий, маҳаллий ва диний душманлик уйғотиш; ҳокимиятни зўравонлик билан олишга ҳаракат қилиш; экстремистик фаолиятга очиқча чақ...

  • 08:41Курдларнинг ПККчи террористлари билан уруш ичида бўлган Туркия 1 ноябрь сайловларига қараб кетмоқда

    Туркияда ҳар куни бир неча жойда яхшигина қуролланган ПККчи террористлар полиция ва хавфсизлик бўлимларига, осойишталикни сақлаш учун кезаётган полиция ва армия гуруҳларига ҳужумлар уюштирмоқдалар. Улар узоқдан бошқарилувчи миналар портлатишади ёки узоқдан ракеталар отишади ёки узоқдан ўқ отишади, сўнгра тоғларга, қирларга ёки маҳаллаларга кириб ғойиб бўлишади. Курдларнинг мутлақо кўпчлиги уларни қўллаб қувватламоқда ва уларни бекинишига ёрдам бермоқда. Ҳар бир ҳужумда 1-2 аскар ёки полициячи...

  • 06:00Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Сочига келиб, Владимир Путин билан учрашибди

    Россия ва Тожикистон ахборот воситалари кеча эрталаб Душанбедан Сочига учиб кетган Имомали Раҳмон Сочига етиб келгани ва Россия Президенти Владимир Путин билан учрашганини хабар қилдилар. Хабарларда айтилишича, икки президент Афғонистон ва бутун Марказий Осиёдаги аҳволни муҳокама қилишган. Тожикистон Президенти ўз мамлакати билан Афғонистон чегараларинг 60 фоизи бўйича Афғонистон тарафида жанглар кетаётганини таъкидлаб, улар Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг маъсулияти остидаги ҳу...

  • 05:40Пентагон Қундуздаги касалхона янглиш бомбаланганини айтмоқда

    Пентаган раҳбари, АҚШ Мудофаа вазири Аш Картер шанба куни Қундуз шаҳрида дунёга машҳур “Чегара билмас шифокорлар” ташкилотининг касалхонаси янглиш бомбаланганини кеча, сешанба куни эътироф қилгани Reuters агентлиги тарафидан хабар қилинди. АҚШ ҳаво кучларининг ўша кунги ҳужуми натижасида 22 киши ҳалок бўлган, ундан ҳам кўп одам ярадор бўлган, “Чегеара билмас шифокорлар” ташкилоти бу ҳужумда АҚШни айблаб, уруш жинояти сифатидаги бу воқеани ўрганиш учун мустақил текшириувлар ўтказишни талаб қи...

06 October 2015
  • 23:46Путинча масхарабозлик: Донецк ва Луганскдаги халқ республиклари ўз сайловларини 2016 йилга қолдиришибди

    Расман Украинаники ҳисобланса ҳам аллақачон Россига қўлига ўтиб бўлган Донецк ва Луганск вилоятлари ўзларини Украинадан мустақил халқ республикалари деб эълон қилиб бўлишганига бир йилдан кўпроқ вақт ўтди. Бу республиклар шу йил 18 октябрь ва 1 ноябрга ўз парламент сайловларини эълон қилишганди. Аввалги хабарларимиздан маълумки, 2 октябрда “Нормандия тўртлиги” деб номланган Украина-Россия-Франция-Германия раҳбарларининг йиғилиши Парижда бўлиб ўтган, бу ерда Украина, Франция ва Германия раҳбар...

  • 23:16НАТО ўз аъзоси Туркияни ҳимоя қилиб, Россияга ташланмоқда, аммо бунинг фойдаси йўқ дейди Абдураҳим Пўлат

    Икки кун аввал русларнинг иккита ҳарбий учоғи тахминан 5 дақиқага Туркия ҳудудлари кириб қолгани, Туркия ташқи ишлар вазирлиги дарҳол норозилик ноталари бергани ва ҳатто Россиянинг Анқарадаги элчиси Ташқи ишлар вазирлигига чақирилгани ҳақида аввал хабар берган эдик. Руслар бу воқеа тасодифан бўлгани ва бу ҳақда музокараларга тайёр эканликларини айтишларига қарамасдан, ҳозир Белгияда бўлган Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон Россия билан алоқаларни қайта кўриб чиқишга тайёр эканлигини айтиб, дўқ-пў...

  • 22:20Ўзбеклар: ҳамюртларимиз Сеул яқинида маҳаллий фермерга суиқасдда айбланмоқда

    Корейсларнинг MBC телеканали ҳамюртларимизнинг, яъни мигрантларимизнинг даҳшатли қилмиши борасидаги лавҳаларни намойиш этди. Унга кўра, шу йилнинг 25 сентябрь куни мардикорликка борган бир неча юртдошимиз Сеул яқинидаги Кёнгидо вилоятида маҳаллий фермерни қийнаб ўлдириб, далага кўмган ва банкдаги пулларини ўзлаштирган. Жиноятчилар корейс фермернинг 28 минг АҚШ долларига яқин пулини ўзлаштириб, Ўзбекистонга қайтишган. 5 октябрь куни телеканал жиноятчи шахсларнинг инициалларини ҳам намойиш этд...

  • 21:29БМТ Аҳолишунослик жамғармаси Тошкент ваколатхонасига янги раҳбар тайилади, у нима каромат кўрсатади?

    Бугун БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНПФА)нинг Ўзбекистонда иш бошлаган янги вакили Миеко Ябута Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил билан учрашди. Тайинлов ҳақидаги жамғарма ижрочи директори Бабатунде Осотимехиннинг мактубини вазирга топширган вакилнинг ўзгариши Ўзбекистон, ўзбек халқи учун деярли аҳамиятга эга эмас. Тишсиз БМТнинг ўзи нима каромат кўрсатмоқдаки, унинг бир жамғармаси ЎЗбекистон сиёсатига нима ҳам таъсир кўрсата оларди? Қабул муносабати билан тарқатилган Ташқи и...

  • 20:44"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Рига орқали Европа давлатларига авиарейсларни йўлга қўяди

    Sputnik номли интернет нашрнинг ёзишича, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ширкати Латвия пойтахти Ригага янги йўналиш очмоқда. Қишки парвозлар жадвалига кўра, рейслар ҳафтанинг жума кунлари Boeing-767 авиалайнерлари орқали амалга оширилади. Ширкат сентябрь ойи аввалида Европа Иттифоқи давлатларига парвоз амалга оширишга рухсат берувчи Европа авиацион хавфсизлиги агентлигининг рухсатини олганди, дейди нашр. Қимматли қоғозлари давлатнинг қўлида бўлган "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ширкати мамлакатда мон...

  • 20:08Тошкентда порахўр шифокор қамалди, нима, бизда порхўрсизлари ҳам борми?

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди томонидан Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қошидаги ногиронларни протезлаш ва реаблитация қилиш Миллий маркази етакчи ходимларидан бири жавобгарликка тортилди. Республика “Ҳуқуқ” газетасининг ёзишича маҳаллий фуқароларнинг биридан 1 300 000 сўм миқдорида пора олаётганида ҳибсга олинган шифокор узоқ муддатли қамоқ жазоси билан сийланган. Газета хабарида диомгидек порахўр кимсанинг номи очиқланмайди. Тафсилотларга кўр...