Кундалик хабарлар - 20 February 2017

  • 21:19Ўзбекистонда АҚШ долларининг рaсмий қиймати кескин ошди

    Шу йилнинг 21 февралидан бошлаб, Ўзбекистон Марказий Банки АҚШ долларининг сўмга нисбатан қийматини бирданига 47 сўм 52 тийинга оширди. Шу пайтга қадар ҳиоб-китоблар учун расмий курс 3309 сўм бўлган бўлса, эндиликда бу рақам қарийб 3357 сўмни ташкил қилмоқда. Шунингдек, хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан ҳақиқий қиймати акс этувчи “қора бозор”да АҚШ доллари саррофлар тарафидан 6950 сўмгача харид қилинмоқда. Доллар оламан деган одам уни 7000 сўмдан харид қилиши мумкин.

  • 20:45Ўзбекистонда журналистларнинг Ахлоқ Кодекси ишлаб чиқилмоқда, ҳожатхона тозаловчиларники қачон ишлаб чиқарилади?

    "Жаҳон" ахборот агентлиги тарқатаётган хабарга кўра, Ўзбекистонда журналистларнинг касб ахлоқ кодекси ишлаб чиқилмоқда. Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Журналистларни қайта тайёрлаш маркази, ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва оммавий ахборот воситалари томонидан ишлаб чиқилаётган Ўзбекистон журналистларининг касб ахлоқ кодексида журналистга қўйиладиган ахлоқий талаблар ўз ифодасини топади. ...

  • 19:32Шармандалик: Ўзбекистонда Парламент аъзоларининг маошлари қанчалиги маълум бўлди, қозоқ дворниклариникича экан

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ойлик маоши маълум бўлди. Масалан, Парламентнинг оддий депутати энг кам иш ҳақининг 13 баравари - 2 000 000 сўм атрофида ойлик олади. Бу эса Ўзбекистондаги “қора бозор” курсига нисбатан 300 АҚШ доллари деганидир. Шунингдек, қўмита раиси лавозимидаги депутат 2,5 миллион, спикер ва унинг ўринбосарлари 3 миллион сўм атрофида ойлик маоши олишаркан. Қонунчилик палатаси ёки Сенат тарқатиб юборилган тақдирда депутатга ёки Сена...

  • 18:08Фатхулла-гуленчиларнинг Ражаб Эрдўғонни ўлдириш ниятидаги “Суиқасд тақими” устидан суд бошланди

    Ўтган йили 15 июлдан 16-чига ўтар кечаси Туркияда давлат тўнтариши қилишга уринган фатхулла-гуленчилар (Туркия расмийлари уларни ФЕТОчилар деб аташади) устидан бугун биринчи суд бошланди. Суд Ўртаер ва Эгей денгизлари соҳилидаги Муғла вилоятининг маркази Муғла шаҳрида бошланди. Судга бир генерал, бир адмирал, 10 дан ортиқ турли унвондаги офицерлар, ҳаммаси бўлиб ҳибсда сақланатётган 44 киши, юзлаб аскарларнинг қуршовида олиб келингани маҳаллий ахборот воситаларида билдирилди. Бу иш бўйича судл...

  • 13:10Қўқонлик террорист Абдуқодир Машариповнинг иккинчи хотини гуруҳли сексга рози экан

    Туркия матбуотида янги йил кечаси 39 кишини ўлдирган қўқонлик террорист Абдуқодир Машарипов ҳақида турли хабарлар бериш тўхтовсиз давом этмоқда. Абдуқодир оммавий қотилликдан кейин, Истанбулдаги бир ҳужра уйда диний никоҳли иккинчи хотини билан қўлга олингани аввал хабар қилинган эди. Ўша иккинчи хотин мисрлик ИШИДчи бўлиб, исми Дина Ала Сайид Аҳмад экан (расмда). Шу аёл ИШИДдаги мисрли жиҳодчилар билан ўша ҳужра уйда турган пайтда Интернет орқали хабарлашиб тургани, “гуруҳли сексга қўшиларм...

  • 08:23Путин Донецк ва Луганск халқ республикаларининг паспортларини тан олишга рухсат берди

    Тахмин қилиш мумкинки, Россия Президенти Владимир Путин Сурияда Башар Асад режмини Эроннинг ёрдамида сақлаб қолганига ва Яқин Шарқда ўз позициясини мустаҳкамлаб олганига ишониб, муҳумлик даражаси иккинчи ўринга тушиб қолган Донбассга юз ўгирди. У феълан Россия тарафидан босиб олинган ҳудудларда тузилган, аммо ҳеч ким тарафидан тан олинмаган Донецк ва Луганск халқ республикаларининг паспортларини Россияда тан олиш тўғрисида фармон имзолаганини бошқача тушуниш қийин. Кремлнинг сайтида 18 февр...

19 February 2017
17 February 2017

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону