20 February 2017
21:19 - Ўзбекистонда АҚШ долларининг рaсмий қиймати кескин ошди

Шу йилнинг 21 февралидан бошлаб, Ўзбекистон Марказий Банки АҚШ долларининг сўмга нисбатан қийматини бирданига 47 сўм 52 тийинга оширди. Шу пайтга қадар ҳиоб-китоблар учун расмий курс 3309 сўм бўлган бўлса, эндиликда бу рақам қарийб 3357 сўмни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан ҳақиқий қиймати акс этувчи “қора бозор”да АҚШ доллари саррофлар тарафидан 6950 сўмгача харид қилинмоқда. Доллар оламан деган одам уни 7000 сўмдан харид қилиши мумкин.