20 February 2017
13:10 - Қўқонлик террорист Абдуқодир Машариповнинг иккинчи хотини гуруҳли сексга рози экан
Туркия матбуотида янги йил кечаси 39 кишини ўлдирган қўқонлик террорист Абдуқодир Машарипов ҳақида турли хабарлар бериш тўхтовсиз давом этмоқда.

Абдуқодир оммавий қотилликдан кейин, Истанбулдаги бир ҳужра уйда диний никоҳли иккинчи хотини билан қўлга олингани аввал хабар қилинган эди. Ўша иккинчи хотин мисрлик ИШИДчи бўлиб, исми Дина Ала Сайид Аҳмад экан (расмда). Шу аёл ИШИДдаги мисрли жиҳодчилар билан ўша ҳужра уйда турган пайтда Интернет орқали хабарлашиб тургани, “гуруҳли сексга қўшилармидинг” деган саволга “ҳа” деб жавоб бергани аниқланибди. Бу ҳақда Туркиядаги Habertürk газетаси тергов органларига асосланиб кеча хабар берди.

Агар бу хабарга ишонилса, асли мисрлик Дина Ала Сайид Аҳмад Франция фуқароси бўлиб, унинг яна бир эри ҳам бормиш. Исми айтилмаган ўша биринчи эр бошқа қандайдир диний гуруҳга аъзолик айби билан Мисрда ушланган экан.

Хуллас, гўёки ҳақиқий Ислом учун ўлимга ҳам тайёр бўлганларнинг ҳақиқий башараси шундай бўлиб чиқмоқда. Ислом динида тезроқ ислоҳотлар ўтказилмаса, Ислом динининг ўзи ўлим йўлидан кетаверишини айтганимиз қанчалик тўғри эканлигини тушунаверинг.